26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Асқар Мамин Туркистон вилоятининг янги ҳокимини таништирди

Асқар Мамин Туркистон вилоят маслаҳатининг нав­батдан ташқари сессиясида маслаҳат де­­­­­­­пу­­татларига Давлат раҳбарининг Ўмирзақ Шў­­­­­­­­­­­­­кеевни Туркистон вилоятининг ҳокими ла­во­­зи­мига та­йинлаш ҳақидаги тавсияномасини ўқиб эшит­тирди.

Овоз бериш якунига кўра, депутатлар Пре­зи­дент тавсия этган номзодни бир овоздан қўл­лаб-қув­ватладилар. Ўмирзақ Естайули Шўкеев 1964 йили Туркистонда туғилди. Москва иқтисод-статистика инс­­­­­­­титутини тугатган. Масъул ла­во­­­­­­­­­­­­­­­­­зимларда ишлаган. Чунончи, Жа­нубий Қозоғистон ҳамда Қўс­танай вилоятлари ҳокими, ҚР Иқтисод ҳамда савдо вази­ри, ҚР Президенти Маъму­рияти раҳ­барининг ўрин­боса­ри, Астана шаҳри ҳокими, ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари, “Самруқ-Қазина” ҲЖ бошқаруви раиси. 2017 йил декабрдан бошлаб ҚР Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги вазири ла­возимларида фаолият юритган.

Бош вазир Туркистон вило­ятининг фаоллари билан ўт­ган учрашувда Жансейит Туй­мебаевга бажарилган иш­лар учун миннатдорчилик бил­дирди. Туркистон шаҳрининг илк ҳокими сифатида у вилоят мар­казини Туркистон шаҳрига кў­чириш, янги вилоятнинг маъмурий-ҳудудий таркибини шакл­лантириш, миг­­­­­рация маса­лалари, янги ша­ҳарнинг сало­ҳиятли қурилиш ишларини олиб бориш бўйича  қатор ишларни бажарди.

А. Мамин вилоятнинг янги ҳокимини таништириб, Ў. Шўке­евнинг Қўстанай, Жанубий Қозо­ғистон вилоятлари ҳамда Астана шаҳри ҳокими си­фа­­тида тилга олинган минта­қа­ларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига улкан ҳисса қўшганини таъкидлади. Бундан ташқари, Бош вазирнинг ўрин­босари – Қишлоқ хўжалиги ва­зири сифатида ўзини иш­би­лар­мон, тажрибали раҳбар ҳам­да юқори малакали таш­ки­­­лотчи сифатида кўрсатди. Кас­­бий маҳорати ҳамда масъу­лият­лилиги сабаб ижти­моий аҳа­­­миятга эга топ­шириқ­ларни си­фатли бажариб, Давлат раҳ­ба­рининг ишончини оқлай олди. 

– Туркистон вилоятининг ри­вож­ланиши Элбошининг ало­ҳи­да эътиборида. Давлат раҳ­ба­рининг ташаббуси билан қут­луғ Туркистон шаҳрида улкан қу­рилиш бошланди, – деди А. Ма­­мин. Шунингдек, у маҳаллий ижро органлари олдига янги ша­­­ҳарнинг янгиланишини ўз вақ­тида таъминлаб, бутун тур­кий дунёнинг маданий-маънавий пойтахти сифатида шакл­­­лан­ти­риш ҳамда уни жадал ри­вож­лантириш, иш ўринларини таш­кил этиш, фуқароларнинг иж­тимоий шароитларини яхши­лаш юзасидан улкан жавоб­гарликка эга вазифалар қўйил­­ганини айтиб ўтди.

ҚР Бош вазирининг матбуот хизмати, 2019-02-27, 20:40 721
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.