26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоқ заминига минг таъзим!

Шукрона куни вилоят маркази – Туркистон шаҳрида юқори са­­­­­вияда нишонланди. Бу кун қувғин қилинган барча этносларнинг улар учун қийин даврларда кўрсатган ёрдами учун қозоқларга эҳтиром кўрсатиш  кунидир.

Шу муносабат билан ташкил этилган давра суҳбатида Туркистон вилоятидан сайланган Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзолари, вилоят этномаданият бирлашмалари ва уларнинг Ёшлар қаноти етакчилари, вилоят ҚХА қошидаги “Ижтимоий тотувлик”, Оналар кенгаши, илмий-тадқиқот гуруҳи аъзолари ва ОАВ вакиллари қатнашдилар. 

Йиғилишни очган Туркистон ви­лояти ҳокимининг ўринбосари Ма­лик Ўтарбаев иштирокчиларни таб­риклаб, байрамнинг аҳамиятига ат­рофлича тўхталди.

– Шукрона кунини тарихга таъзим куни  деб тушунганимиз дуруст, – де­ди Малик Нуржанули. Сўнг Туркистон вилоятидан сайланган Ассамблея аъзоларига гувоҳномалар  топширди.

Вилоят чечен-ингуш этнома­­даният бирлашмасининг раиси Ха­сан Бациев, вилоят турк этно­ма­даният бирлашмаси қошидаги  Оналар кенгашининг раисаси Рей­хан Алайбекова ва бошқалар қув­ғин йиллари қўллов кўрсатиб, қўр­­­­­­ғон бўлган қозоқ халқига миннат­­­­дорчилик билдиришди. “Мирас” уни­верситетининг 1-босқич тала­баси, мақтаараллик Сабина Пак ўзи ёзган шеърни ўқиб, дил изҳорини билдирди.

Йиғилиш сўнгида депортация сиё­сати оқибатлари ва мажбурий кўчи­рилган  элатлар ҳақида махсус тайёр­ланган видеоролик кўрсатилди. 

Шукрона куни муносабати билан ўтказилган тадбирлар давомида Х. А. Яссавий номидаги ХҚТУ талабалари ўртасида эссе танлови, мактабларда  Қозоғистонга тақдир тақозоси билан кўчиб келган этнослар ворислари иштирокида очиқ дарслар ўтказилди.

Вилоят судининг ташаббуси би­лан Шукрона кунига бағишланган махсус тадбирда “Халқлар дўстли­гининг барқарорлиги ва бирлиги” мав­зуида маърузалар тингланиб, этнома­даният бирлашмалари вакиллари қозоқ халқига миннатдорчилик билдирдилар.

Туркистон вилояти судининг раиси Талғат Баратбеков йиғилганларни байрам билан табриклади.

"Жанубий Қозоғистон" мухбири., 2019-03-01, 21:13 576
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.