26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Арбатга Нурсултан Назарбаев номи берилди

Туркистон вилоят маслаҳатининг навбатдан ташқари ХХХIII сессияси ўтди. Унда Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Парламент палата­­­лари қўшма мажлисида Тўнғич Президент номини абадийлаштириш учун ви­лоят марказларидаги кўчалардан бирини Нурсултан Назарбаев номи билан аташ тўғрисидаги ташаббуси кўриб чиқилди. 

Сессияда вилоят марказидаги Арбат шоҳкўчасига Нурсултан Назарбаев номини бериш тўғрисидаги таклиф киритилиб, у депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Шундай қилиб, Арбат шоҳкўчасига Нур­султан Назарбаев номи берилди. 

Бу кўча Бекзат Саттарханов шоҳкўча­­­сининг чорраҳасидан бошланиб, Таукехан шоҳкўчаси ва Назир Тўрақулов кўчаси чор­раҳасигача бўлган масофани қамрайди.

Шуни таъкидлаш жоизки, 2018 йил июнь ойида Миллат Етакчиси Нурсултан На­зарбаев Жанубий Қозоғистон вилоятини Туркистон вилояти деб қайта номлаш тўғ­рисида Фармон чиқарганди. Бугунги кунда Туркистон шаҳри вилоят маркази сифатида жадал  ривожланиб бормоқда. Шаҳарда кенг қамровли ободонлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

2019-03-27, 19:43 534
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.