26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ободлик қамрасин ҳар бир гўшани

Туркистонда дунёда энг тез ўсадиган павловния дарахти экила бошлади. Ҳозирда 10 минг туп кўчат шаҳар дарвозаси олдига ўтқазилмоқда. Тадбирда иштирок этган минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев вилоят марказини “яшил минтақа”га айлантириш кераклигини таъкидлади.

– Павловния каби дарахтларни кўпайтириш керак. Яқин келажакда шунга атаб махсус кўчатхона барпо этишимиз лозим. Чунки, жануб иқлими бу дарахтни ўстириш учун жуда қулай. 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, павловния дарахти йилига 5 метр, яхши парваришланса, 5 йил ичида 20-25 метргача ўсади. У 6 ҳафта гуллаб туради. Европа мамлакатларида жиҳоз ясаш учун мазкур дарахтдан фойдаланилади. Бундан ташқари, ундан қайиқ, чанғи, теннис ракеткаси, мусиқа асбоблари ва бошқа буюмлар ясаш мумкин.

Туркистонни ривожлантиришнинг бош режасида шаҳар атрофида “яшил белбоғ” барпо этишга 7700 гектар майдон кўзланган. 

Ана шу ҳудудда 488 гектар майдонга 203 496 туп дарахт кўчатлари (қайрағоч, бодом, ўрик, терак, жийда) экилган. Келгусида 300 гектар майдонда кўчатзор очиб, унинг 30 гектарига дарахт уруғларини экиш ва 1212 гектар ер шудгорланиб, 100 гектарга кўчат экиш ишлари олиб борилади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-04-02, 11:38 557
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.