26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятда Давлат рамзлари байрами нишонланди

Шимкент шаҳрида Қозоғистон Республикаси рамзларининг 25 йиллигига бағишланган “Мангу ҳилпирайвер, мовий байроғим!” номли байрам тадбири ўтди. 

4 июнь – Қозоғистон Республикасининг Давлат рамзлари куни муносабати билан уюштирилган тадбир, биринчи навбатда, “25 йил, 25 кўча” байрам намойиши билан бошланиб, шаҳардаги Байдибекбий ёдгорлигидан Т. Рисқулов, Қазибекбий каби 25 асосий кўча орқали “Мустақиллик” хиёбонигача давом этди. Намойишда 20 мотоциклчи, 30 велосипедчи қатнашди. Автобусга эса, меҳнат фахрийлари, жамоат арбоблари ҳамда турли соҳа илғорлари ўтқазилди.

Тантана иштирокчиларини “Мустақиллик” хиёбонининг асосий дарвозаси олдида кутиб олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Дархан Сатибалди ва Шимкент шаҳри ҳокими Ғабидулла Абдирахимов минтақа аҳолисини байрам билан қутладилар.

Байрам тадбирининг давоми “Мустақиллик – таянчим” мусиқий-хореографик композициясига уланиб кетди. Оташин ёшлардан таркиб топган, умумий сони 100 одамдан иборат гуруҳ замонавий мусиқага ҳамоҳанг равишда флешмоб уюштириб, рамзлар туширилган, махсус шарларни осмонга учирди.

Тадбир давомида ҳунармандлар ва рассомларнинг “Суратлар сўзлайди” кўргазмаси иштирокчилар эътиборига ҳавола қилиниб, усталар ёш авлод учун рассомлик санъати сирларидан воқиф қиладиган маҳорат дарсини ўтказишса, “Мустақиллик” хиёбонининг марказида жойлашган фаввора майдонида вилосипедчилар ватанпарварлик куйи остида байроқни ҳилпиратиб ушлаш маҳоратини барчага намойиш этдилар.

Сўнг хиёбондаги Рамзлар майдончасида жойлашган байроқ ўрнатиладиган устун янгиланиб, расмий турда кўтарилиб, Давлат Мадҳияси янгради. Ҳарбий зарбли асбоблар оркестри жўрлигидаги хорга боғча тарбияланувчилари, мактаб ўқувчилари, мусиқа коллежи талабалари, ҳарбий хизматчилар, этномаданият бирлашмаларининг вакиллари ҳамда фахрийлар қўшилиб кетдилар.

 

С. ИСАМАТОВ сурати.

М. ЭЛТОЕВА, 2017-06-06, 12:50 669
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.