26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳурматли Ватан ҳимоячилари!

Сизларни ватанпарварлик ва жасорат мадҳ этиладиган 7 май – Ватан ҳимоячилари куни билан қутлаймиз!

Ҳар бир давлатнинг ривожланиши учун, энг аввало, барқарорлик ҳамда Қудратли армия зарур. Мамлакатимиз ҳудудий яхлитлигини сақлаш, эл тинчлигини кузатиш, чегара дахлсизлигини таъминлаш – тинчликпарварликнинг белгиси. Шунинг учун бугунги байрам эл тарихини қадрлайдиган, келажагига ишончи мустаҳкам, жасорат, барқарорлик, тинчлик, қаҳрамонликни баҳолайдиган жамият учун жуда муҳим.

 Буюк йўлбошчиларимиз ва довюрак боболаримизнинг мардликлари одамзод тарихида мангу сақланган. Буюк Дашт тўридаги бепоён юртимизни найзанинг учи билан, мустаҳкам бирликнинг кучи билан ҳимоя қилган боболаримиз мардлик ва жасоратни доимо улуғлаганлар. 

Қозоғистон мустақилликка эришган кундан бошлаб, даставвал Қуролли Кучларнинг салоҳиятини ошириб, қудратли армия қурди. Ана шу довюрак аскарларимиз бугун мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаб келмоқда.

Бугунги кунда армиямиз минг-минглаб ўғлонларимиз учун мардлик, фидойилик, ватанпарварлик мактабига айланмоқда. Шу боис, улар ҳар қандай эҳтиромга лойиқ.

Мангу Элнинг келажаги Ватанни севадиган ёшлар. Бу борада Туркистон минтақасида ёшларга ибрат бўладиган, руҳ берадиган буюк тарихий шахслар яшаб ўтганини, бу анъана бардавом эканлигини уқтириш зарур. Икки асрдан зиёд вақт мобайнида Қозоқнинг бош ўрдаси бўлган Туркистонда 21 хон, 21 бий, 56 нафар ботир мангу маскан топган. Бу – кўҳна шаҳарнинг мардлар майдони бўлганидан далолат беради.

Билими ва бор куч-ғайратини Ватанни ҳимоя қилишга, Қозоғистоннинг хавфсизлигини таъминлашга сарфлаб келаётган барча ҳарбий хизматчиларни байрам билан чин юракдан табриклаймиз. Ватанни ҳимоя қилишдек масъулиятли ва олижаноб фаолиятингизда муваффақият, соғлик-саломатлик, оилавий бахт тилаймиз!

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими; Қайрат БАЛАБИЕВ, вилоят маслаҳати котиби, 2019-05-06, 20:15 644
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.