26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тўқаев – Элбоши сиёсий йўлининг давомчиси

Ҳар қандай жамият, раҳбарлар ҳақида гап кетганида, одатда, қандайдир ўрнашиб қолган сифатлар ёки кўзга таш­ланиб турадиган ташқи қиёфага қараб хулоса чиқаришни яхши кўради. 

Юртимиз фуқароларида ҳам Президент Қасим-Жўмарт Тў­­қаевга нисбатан одатланилган шундай муайян тасаввур мав­жудки, гўё у чинакам касбий дипломатгина,  холос.

Лекин, агар холисона нуқтаи-назардан қарайдиган бўлсак, Тўқаев – Қозоғистоннинг юқори малакали дипломатигина эмас. Унинг таржимаи ҳолини, у бажарган турли дав­лат лавозимлари ва бошидан кечирган мураккаб даврларни диққат билан ўрганиб чиқсангиз, унинг сиёсат, иқтисодиёт ҳамда давлат бошқарувидаги амалий тажрибаси анча кенг ва кўламдор эканини англаб оласиз.

Даставвал шуни  айтиш керакки, Тўқаев  республикамиз мустақиллигининг илк кун­­­ла­­ридан бошлаб доимо  Қозоғистон дав­лат­­чилигининг асосчиси ёнида ва у би­лан бирга бўлди, турли соҳалардаги му­­рак­каб давлат масалаларини ҳал қи­­­­­­лиш­да иштирок этди. Мустақилликнинг 29 йи­ли давомида Элбошининг дав­­латни ри­вожлантириш борасидаги топши­риқ­ларини муваффақиятли бажариб келди. Келинглар, яхшиси, ҳаммасини бошидан бошлайлик.

1. Моҳир дипломат

Ҳа, Тўқаев – юқори малакали дипломат. Хўш, қозоғистонлик дипломат сифатида Тў­­­­­­қаев ҳақида, унинг икки марта (1994-1999, 2002-2007) Қозоғистон Республикаси  Таш­қи ишлар вазири бўлганидан бошқа яна нима биламиз? Унинг касбий маҳорати ва тажрибаси мустаҳкам пойдеворга эга. Зеро, у 1975 йилда ўша даврдаги жаҳонга машҳур давлатнинг энг яхши олий ўқув юрти – СССР Ташқи ишлар вазирлигининг Москва Халқаро муносабатлар давлат институтини имтиёзли  тугатди. 

Сўнг Тўқаев ўз меҳнат фаолиятини совет дипломатияси тизимида бошлади.  Биз Совет Иттифоқига турлича муносабатда бўлишимиз мумкин, лекин унинг  геосиёсий қудрати ва кучли дипломатик таъсирини  инкор этиб бўлмайди. Тўқаев шундай са­­лобатли билимлар мактабидан ўтди ва эндиликда ишонч билан айтиш мум­кин­ки, юқорида айтилганлар унинг касбий хусусиятларига жуда катта таъсир кўр­сат­ди. Улар туфайли Тўқаев ўз фаолияти да­вомида мамлакат дипломатик мактабини мустаҳкамлаган Қозоғистон Ташқи иш­лар вазирига айланди, шунингдек, жа­ҳон ҳамжамиятида ўз тажрибасини тан ол­­дириб, БМТ Бош котибининг ўрин­бо­­­­­­сари лавозимигача кўтарилди. Ва у мам­лакатимиз Ташқи ишлар вазирлигига икки марта етакчилик қилибгина қолмай, Қозоғистоннинг мустақил ривожланиши давридан бошлаб барча энг мураккаб халқаро масалаларни ҳал этишда бевосита қатнашди.

Тўнғич Президентнинг ҳамма мураккаб кўрсатма ва вазифаларини Тўқаев, ҳеч бир муболағасиз, пухталик билан адо эт­ди. Ёш давлатни жаҳон саҳнасида тўғри кўрсата билиш, миллий чегараларни дели­митациялаш, ядровий қуролсизланиш масалалари, МДҲ, ЖХШТ, ШҲТ, ЕОИИни  ташкил этиш, ҚРнинг барча халқаро таш­килотларда аъзолиги, хорижий сармоя­ларни жалб этиш ва ҳоказолар шулар жумласидан.

Ана шу масалаларнинг ҳаммаси фақат ташқи алоқаларга боғлиқ бўлибгина қолмай, Қозоғистоннинг иқтисодиёти, ижтимоий тараққиёти ва миллий хавфсизлигига ҳам дахлдор эди. Ана шу соҳаларда Тўқа­ев бевосита иштирокининг изи мавжуд. Агар холисона айтадиган бўлсак, ҳеч бир қо­зо­ғистонлик дипломатнинг, ҳурматини камситмаган ҳолда, бугунги кунда бундай қудратли бэкграунди йўқ. 

Умуман олганда, тўғрисини айтсак, Тў­қаев СССР парчаланган пайтда ҳозирги Россияда қолиб ишлаш имкониятига эга, ўзининг билими ва ноёб тажрибаси билан  РФ Ташқи ишлар вазирлигида юқори марта­бага эришган ҳам бўлар эди.

Бинобарин, Мустақил Қозоғистоннинг шаклланиш даврида у ҳеч иккиланишсиз шахсий танлов қабул қилди. Ва бу қадам уни чинакам қозоғистонлик ватанпарвар ва давлат арбоби сифатида ҳаммадан ях­­широқ тавсифлайди – ўша мураккаб йилларда у Элбошига, унинг сиёсатига ва Ватанининг келажагига ишонди, уйга қай­тиб, қадрдон давлатини барпо этишга қарор қилди. 

2. Муваффақиятли ислоҳотлар гувоҳи

Агар Тўқаев ҳақида, дипломат сифатида гапирадиган бўлсак, даставвал унинг касбий фаолиятини ХХРдаги СССР элчи­хонасида бошлаганини эслаб ўтайлик. Ушбу йирик мамлакатга Тўқаев амалиётчи сифатида 1970 йилда борди – бу мазкур мамлакатнинг ривожланишида танглик ку­затилаётган мураккаб давр эди. Сўнг 1983 йилда Пекин лингвистика институтида ма­лака оширди. 1985 йилдан 1991 йилгача Тўқаев Хитойдаги совет элчихонасида ишлади. Бу эса унинг тажрибасида му­­­­ай­ян из қолдирди ва унга бетакрор би­лим берди. Биринчидан, 1980 йиллар охирларида Хитой совет ташқи сиёсатининг энг мураккаб ва муҳим йўналишларидан би­ри бўлди. Маълумки, 1960 йиллардан  бош­лаб, совет-хитой муносабатларида сиё­­сий танглик ва мафкуравий зиддият куза­тилди. Иккинчидан, ўша йилларда СССРнинг ХХРдаги элчихонасини моҳир со­­вет дипломати О. А. Трояновский бош­қар­­ди. У Молотов ва Хрушчев билан иш­ла­ган, дипломатик фаолиятини 1990 йилда Гор­бачев пайтида тугатган киши эди. Айнан унинг саъй-ҳаракатлари билан икки йирик социалистик давлат – Совет Иттифоқи ва Хитойнинг муносабатлари сезиларли даражада илиқлашди. 

Ёш Тўқаев ана шу тарихий ўзга­риш­ларнинг гувоҳи  ва бевосита иштирокчиси бўлди, ўзи учун жуда катта дипломатик сабоқлар олди ва улар келажакда унга кўп бор асқотди. Бундан ташқари Хитой тажрибаси бошқа амалий аҳамиятга ҳам эга бўлди.

1980 йиллар охирлари Хитойда очиқ­лик ва ислоҳотлар сиёсатини амалга оширишнинг қизғин даври бўлди, у Хи­той­нинг қиёфаси ва тузилишини ҳам­манинг кўз ўнгида ўзгартириб юборди. Тўқаев эса тақдир тақозосига кўра, ХХРдаги бар­ча ислоҳот жараёнларини ва Хитой дав­лат тизимида мураккаб эволюциянинг қан­дай бошланганини, шунингдек, янги иқтисодий моделга ўтилганини ўз кўзи би­лан кўрди. Натижада Тўқаевда қашшоқ ривожланаётган мамлакатдан “иккинчи рақамли” муваффақиятли дунёвий иқ­тисодиётга эга давлатга айланган  ХХРнинг муваффақиятли ислоҳотлари ҳақида аниқ тасаввурлар ҳосил бўлди. У Хитойдаги ислоҳотларни ҳамда замонавий Хитой ютуқларининг асосларини яхши англаб, “давлатни модернизациялаш”нинг нима эканини яхши билиб олди. 

Мухтасар қилиб айтганда, фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ Тўқаев буюк давлат дипломатиясининг марказида бўлди. Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, хитой тилини ва менталитетини билиш, ХХРнинг ривожланиш мантиқини тушуниш, СССРда Хитой йўналишида, айниқса, совет-хитой муносабатларининг илиқлашиш даврида ишлаш тажрибаси Тўқаевга шарқдаги қўшни билан дўстона муносабатлар ўрна­тиш ва ривожлантиришга қаратилган На­зар­баев йўлини амалга оширишда ёрдам берди.

3. Дунёвий даражадаги сиёсатчи

Бинобарин, Тўқаев портретига бу се­зи­ларли чизгилар ҳам унинг дипломат си­фа­тидаги тажрибасининг қирраларини охи­ригача очиб беролмайди. 

Қозоғистон Президентининг хусу­сият­ларини очиб беришда давом этарканмиз, шу нарсани ҳам ҳисобга олишимиз керакки, ХХI асрда энг таниқли осиёлик сиёсатчилардан фақат Тўқаев ва Пан Ги Мунгина бош хал­­қаро тузилма – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбарлигида бўлдилар. Шу­нинг­дек, Тўқаев БМТ Бош котибининг ўрин­босарларидан бири бўлибгина қолмай, икки ярим йил мобайнида бош директор лавозимида Женева идорасига, Европа сиёсат марказига раҳбарлик қилди. У эса аҳамиятига кўра ташкилотнинг Нью-Йорк­дан кейинги иккинчи штаб-квартираси бўлиб, унда 1500дан зиёд ўта юқори са­вияли халқаро дипломатлар фаолият юритадилар. Маълумки, Женева идораси – халқаро ўзаро таъсирнинг энг муҳим соҳаси – қуролсизланиш масалалари би­­лан шуғулланади. Бу ерда муроса ва зид­диятлар ўртасидаги чегара ҳаддан таш­қари ингичкадир. Шуни таъкидламоқ ке­ракки, ушбу лавозимда синалган иши  туфайли Тўқаев ўз ҳамкасблари ва кўплаб давлатлар етакчилари ўртасида ҳақиқий обрў-эътиборга сазовор бўлди. 

Бу халқаро даражадаги бошқарувда унга улкан тажриба, шунингдек, жаҳоннинг барча мамлакатларида бевосита сиёсий алоқаларнинг кенг имкониятларини берди. Бугун, Ғарбдаги фаолияти натижаси ўла­роқ, Тўқаев деярли барча чет эллик юқо­ри мансабли дипломатларни шахсан билади ва уларнинг ҳар бирига ортиқча рас­ми­ятчиликсиз, тўғридан-тўғри мурожаат қи­ла олади. Бундай алоқаларнинг ҳамма нарсани ҳал қилиши ҳақида эса гапиришга ҳожат йўқ. 

Умуман олганда, бутун Осиёда олам билан чеклашларсиз, тўғридан-тўғ­­­ри норасмий мулоқот қила оладиган бун­дай дипломат-сиёсатчилар бугун ўта оз, десак муболаға қилмаган бўламиз. Ҳо­зирги дунёвий шароитларда, ички ва ташқи сиёсат ўртасидаги тафовут тобора кам сезилаётган бир пайтда бундай имкониятлар мавжудлиги ҳар қандай биринчи раҳбар ва унинг мамлакатининг ўрнини анча мустаҳкамлайди. 

4. Вазирлар маҳкамасининг энг омадли раҳбари 

Тўқаевнинг халқаро даражадаги фао­лиятни нима учун бундай муваффақиятли олиб бораётгани тушунарли, бинобарин, 1999 йил октябрь ойидан 2002 йилнинг январигача унинг Қозоғистоннинг тўртинчи Бош вазири бўлганини ҳам унутмайлик. Ва бу давр энг мураккаб ислоҳотлардан сўнгги давр бўлиб, тадқиқотчилар ўша пайтда уни Қозоғистоннинг “шоковое терапия”си деб аташган эди. Табиийки, мазкур ислоҳотлар ўз натижасини берди ва мамлакатда аста-секин бозор иқтисодиёти  қарор топа бошлади.

 Ҳеч қандай тажриба изсиз кетмайди. Ўйламизки, Тўқаев бир пайтлар Пекинда дипломат бўлиб ишлаб юрганида ўзи бевосита кўриб, ўрганган Хитой исло­ҳот­лари тажрибаси шу ерда жуда қўл келди. Қозоғистоннинг Бош вазири бўлгани ҳолда у ўзини ислоҳотларни самарали ўтказишга ва иқтисодий сиёсатда ижтимоий жиҳатларни илғай олишга қодир ишбилармон тангликка қарши менежер сифатида кўрсата олди.

2001 йилдан бошлаб, Қозоғистон ИЯМи жаҳондаги энг юқори ўринларда бўлди. Қозоғистон иқтисодиёти ижобий томонга ишонч билан юз бурди ва ҳаммани қойил қолдирувчи 9,6 фоизли кўрсаткични на­мойиш қилди. Саноат ишлаб чиқариши 14,6 фоиз ўсимга эришди, асосий капиталга сармоялар 29,4 фоизга, юк ташиш ҳаж­ми эса – 13,3 фоизга ўсди. Буларнинг ҳаммаси ўша пайтдаги  ҳукумат ишининг нати­жа­сидир, зеро статистика – тўғри сўз, у билан баҳслаша олмайсан. 

Тўқаев раҳбарлик қилган чоғда мам­лакат Вазирлар маҳкамасининг асосий ижтимоий-иқтисодий йўналишлари: ин­фля­ция даражасини пасайтирган ҳолда бар­қарор иқтисодий ўсишга ўтишнинг таъмин­ланиши; сармоявий иқлимнинг яхши­ланиши; аҳолининг бандлик даражаси  ва ҳақиқий даромадларини ошириш бўл­ди. Агар Тўқаевнинг ҚР Президенти ла­во­зимида чиқарган дастлабки қарор­­­ла­рини таҳлил қилиб кўрсак, масала ўз-ўзидан равшанлашади – чунки у ана шу йў­­­ли­ни бугун ҳам ўтказмоқда. Ҳолбуки Тў­қа­ев Элбошининг аҳоли ҳақидаги ғам­хўр­­­ликни кенгайтириш ва иқтисодиёт им­кониятларини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий йўлини илгари ҳам ўтказиб келган ва ҳозир ҳам изчил давом эттирмоқда. 

Бош вазир Тўқаев Элбошининг яна бир “фарзанди” – Қозоғистон янги пойтахтининг ривожланишига ҳам салмоқли ҳисса қўшди.

Пойтахт қурилишининг энг фаол даври айнан у ҳукуматга етачилик қилган даврга тўғри келди ва у республикамиз бош шаҳрига замонавий технологик қиёфа берди. 

Умуман олганда,  Бош вазир Тўқаев пайтида мамлакатимиз иқтисодиёти энг юқори ўсишга эриш­ди, бу эса ҚР иккинчи президентининг иқ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ти­­содий дастакларни яхши тушунишини тасдиқ­лайди. Янги тарихий даврда, миллий иқти­­­­со­диётни тараққиётнинг янги поғонасига олиб чи­қиш зарур бўлиб турган бир пайтда Қозоғистонга шундай етакчи керак.

5. Доно қонуншунос

Бинобарин, Тўқаевнинг бошқарув тажрибаси дипломатия ва бош вазирлик билан тугамайди. У икки марта (2007-2011, 2013-2019), қўшиб ҳи­­­­­­­­­­соблаганда ўн йилдан кўпроқ мамлакат Пар­­ла­менти Сенатини бошқарди. Шу туфайли у дав­лат­чиликнинг барча ҳуқуқий механизмларини сувдай билади. У қонунлар ва уларнинг бутун мамлакатни, турли тармоқларни бошқаришдаги ролини яхши тушунади. Парламентдаги ўн йиллик фаолияти мобайнида Қозоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг барча ҳуқуқий негизлари ва турли ислоҳотлари у орқали ўтди. Элбошининг Қозоғистоннинг жаҳондаги энг рақобатбардош  50та давлат қаторига киришини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш борасидаги ва­зи­­­­фаларини, кейин эса “Қозоғистон-2050” стра­­тегиясини амалга оши­риш учун қонунчилик базасини янгилаш унинг Сенатдаги фаолияти даврига тўғри келди. 

Тўқаев ҳуқуқий ва очиқ давлат тамойилларини яхши тушунади. Унинг иштироки ва қўллаб-қув­ватлаши билан Қозоғистон муваффақиятли сиёсий ислоҳотлар босқичидан ўтди. Ўшан­да мамлакат Парламенти қонунчиликка ўзга­ришларнинг сал­моқли пакетини ишлаб чиқди ва қабул қилди, улар давлатнинг демократик тузилишини мус­таҳ­камлади, ҚРнинг 2010 йилда Европада хавф­сизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) раи­си бўлишига имкон берди. Ва бугун Тўқаев қо­нунчиликнинг иқтисодиётни ривожлантиришга, жамият ва хавфсизликка таъсири ҳақида бе­­ма­лол ҳукм чиқара олади. Шундай экан, биз давлат бошқарувига ҳар томонлама шай, омма­­­­­вий тай­ёргарликка эга сиёсатчи ҳақида гап юрит­моқ­­дамиз. У иқ­ти­содиётни бошқарди, бар­ча қонуний механизм­ларни чуқур билади. У ҳу­­­­­қуқий давлат моҳиятини яхши англай оладиган амалиётчидир. 

6. Оқил раҳбар

Дипломатик бэкграунд Тўқаевга нафақат жаҳон саҳнасида, шунингдек, ички сиёсий май­донда ҳам ёрдам беради. Шу ўринда унинг барча молиявий-саноат, сиёсий гуруҳлардан йироқлиги алоҳида кўзга ташланади. Тўқаев Элбоши сиёсий йўлининг вориси ҳисобланади. Унинг онгли стратегик йў­на­­­­лиши айрим гу­­­руҳларнинг эмас, давлатнинг ман­фаатлари ҳи­собланади. Президент Тўқаев учун “миллий манфаатлар” тушунчаси алоҳида аҳамият касб этади. У уларнинг мазмунини яхши тушунади, чунки кўп йиллар уларни жаҳон саҳнасида ҳимоя қилиб келган. Ҳозир Қозоғистон раҳбари вазифасида у юқорида таъкидланган масалалар ҳақида ўйлайди ва халқнинг манфаатларини амалга ошириш йўлини ҳаётга жорий этади. Вазминлик, холислик ва камтаринлик унга тўғри қарорлар қабул қилишда кўмаклашади, миллий даражадаги раҳбарга эса айнан шулар керак. 

Тўқаевнинг яна бир муҳим хислати – оқилона сиёсий фикрлаши. У муаммоларни яхши кўра олади ва уларнинг ечимлари мураккаблигини тушунади, шунинг учун ҳам дабдабабозлик билан шуғулланмай, Элбоши йўлини самарали давом эттиради. 

Булар ҚР Тўнғич Президенти Н. А. Назар­баевнинг энг катта ютуқларидан бири бўлмиш Қозоғистон жамиятида тинчлик ва тотувликни сақлашда ўта муҳимдир. Қирққа яқин турли кон­фессияларга мансуб 130дан зиёд этнослар яша­ётган мамлакатда ўзаро тушуниш ва бағри­кенг­лик – барқарорлик ва тараққиётнинг энг муҳим омилларидан биридир.

Элбошининг топшириғига кўра Тўқаевнинг жаҳон ва анъанавий динларнинг дастлабки ва кейинги съездларини ташкил этиш бошида тур­гани фақат бир нарсадан дарак беради: бу сиё­сатчи барча динларнинг ўзаро тинч мулоқотини қадрлабгина қолмай, шунингдек, маънавий қад­риятларни ҳам яхши билади ва ўз ҳаётида уларга амал қилади.

Тўқаевнинг ушбу масалада мувозанатни сақла­ши шунга қатъий ишонтирадики, миллатлараро ва конфессиялараро муносабатлар масаласида у Элбошининг йўлини мақсадга мувофиқ давом эттирмоқда. Шундай экан, Қозоғистоннинг давлат сиёсатида қандайдир ўзгаришлар бўлишидан эҳтимолий чўчишларга асос йўқ.

7. Истиқболли сиёсатчи

Агар Тўқаевнинг халқаро саҳнадаги ноёб таж­рибасига қайтадиган бўлсак, ҳозирги шаро­итларда кучли дипломатик кўникмалар устун туради. Чунки кескин турбулент  жараёнлар бутун оламни жумбоққа айлантириб қўйди. Ўзгарувчан замон ўзгаришларнинг ўта жўшқинлигини кўр­сатмоқдаки, уларга кўникиш жуда қийин. Шу муносабат билан бугун Давлат раҳбаридан ало­ҳида сифат ва фазилатлар талаб қилинади.

 Мураккаб  минтақада жойлашганига қарамай Қозоғистон атрофидаги барча мамлакатлар би­лан дўстона муносабатлар ўрнатди ва уларни сақлаб келмоқда. Элбошининг дипломатик санъати ту­файли Қозоғистон халқаро саҳнада катта обрў қозонди. Ана шу йилларда Тўқаев Назарбаев дипломатик йўлининг давомчиси бўлиб келди ва айнан угина ана шу ташқи сиёсий ютуқларни сақлаб қола олади. 

Бунга қўшимча равишда айтсак, Тўқаев маш­ҳур тилшунос. Рус, хитой, инглиз ва фаранг тил­­ларини яхши билиши унга муҳим дунёвий ўйин­чилар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бо­ришга имкон беради. Бугунги кунда унга ҳам­ма жойда бир хил муносабатда бўлишади – Рос­сия, Хитой, АҚШ, Европа ва дунёнинг бошқа мамлакатларида уни ўзлариникидай қабул қили­шади. 

Шундай қилиб, Тўқаев – истиқболли сиёсатчи. Унинг келгуси барча аксилшерикларининг Қозо­ғистон билан ўзаро муносабатда ҳурмат туйғусида бўлиши кафолатланган. Бу Қозоғистоннинг му­ваф­фақият формуласига айланган ташқи сиёсат­­даги серқирра йўналишни давом эттиришда ун­­га ёрдам беради, десак, хатолашмаймиз. 

Тўн­­­­­­­­­­­­­­­­­­ғич Президент мувозанатли йўлининг давом эттирилиши шуни англатадики, Тўқаев очиқ стра­тегик тафаккурга эга. Зеро “Назар­ба­ев мо­дели” – тараққиёт таҳдидларига ишонч­ли қар­шилик ва мамлакатдаги мавжуд имко­­ният­лардан фой­­­­даланишга интилиш демакдир.

Бундай олиб қараганда, Тўқаев Элбошидан кўп нарсани, айнан асосий йўналиш ва мақсад­ларни аниқ кўра олиш қобилиятини, уларга эришиш учун вазифаларни қўйиш ва амалга оширишни ўрганди. Ўзгариб турган халқаро шароитларда бундай хислатлар давлатнинг асо­сий стратегиясини давом эттириш учун самарали тактик қарорларни тез топишда унга ёрдам беради. 

8. Элбошининг энг яхши шогирди

Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, Тў­­­­­қаев – Қозоғистон Тўнғич Президенти Н. А. Назар­баевнинг энг яхши шогирди. Турли бошқарув тажрибалари ва кўп йиллик кузатишларидан сўнг Элбошининг Тўқаевга тўхталгани бежиз эмас – бугунги кунда тажрибаси, тафаккури ва бэкгранди бўйича Қозоғистонда унга тенг келадиган бошқа инсон ҳозирча йўқ. 

Ҳозир Назарбаев-Тўқаев тарихий тандеми шакл­ланганини бемалол айтиш мумкин, бунда би­ринчиси Қозоғистоннинг муваффақиятли дав­латчилигини барпо этди, иккинчиси эса жами­ятни ривожлантиришнинг самарали йўлини изчил­лик билан давом эттирмоқда.  Шу нарса аёнки, Тўнғич Президент онгли равишда, Ҳукумат раҳбари лаво­зимига тайинланганидан сўнг деярли 19 йил мобайнида Тўқаевни турфа хил соҳаларда синаб кўрди ва давлатни бошқариш борасида узоқ муддатли сабоқ берди. Шундай кўп сонли синовлардан сўнг зийрак стратег Н. А. Назарбаев донолик ва уддабуролик билан 2019 йил 19 мартдаги ўтказиб бериш сценарийсига олиб келди. 

Натижада Қозоғистон барча учун кутилмаган равишда сиёсий тарих саҳифасини ишонч би­лан варақлади ва шов-шувларсиз янги даврга қадам босди. Ва бугун жаҳондаги кўплаб мам­лакатларнинг раҳбарлари Элбошининг сиёсий маҳорати билан ўтказилган навбатдаги ажойиб сабоқни диққат билан кузатмоқдалар.

 Жаҳонда ушбу ғаройиб бошқарув кейсини, Марказий Осиёдаги ёш республиканинг бунёдкори Қозоғистон раҳбариятининг янги муносиб авло­дини қандай тарбиялаб ва барқарорликни, Қо­зоғистон давлатчилигини ривожлантиришнинг  тушунарли хавфсиз истиқболларини таъминлаб, омилкорлик билан ички ва ташқи таҳдидлар ҳам­да яқин келажакдаги таваккалларни қандай бар­­тараф этганини ҳали узоқ ўрганадилар.

2019-05-06, 21:08 890
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.