26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайлов қоидалари тушунтирилди

Туркистон вилоятида Қозо­­­­­­ғистон Республикаси Мар­­казий сайлов комиссияси таш­­­килотчилигида “2019 йил 9 июнга белгиланган ҚР Пре­зидентининг навбатдан ташқари сайловига тай­ёр­гарлик ва уни ўтказиш жа­­­­раёнида сайлов ко­­мис­­­­­сия­­­ларининг иши тўғрисида” ўқув семинари ўтди. 

Унда ҚР Марказий сайлов комиссияси аъзоси Б. Мелдешов, ви­ло­ят ҳокими девони раҳба­ри А. Турғимбеков, Тур­кис­тон вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси А. Ўмир­а­лиев, тегишли бош­қармалар раҳбарлари, ту­ман, шаҳардаги сайлов участкалари раислари ва аъзолари, ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Семинарда дастлаб сўз ол­ган Б. Мелдешов сайлов­ол­ди жараёни ҳақида маъруза қилди.

– Сайлов жараёнини тако­миллаштириш мақсадида ўт­ган йили мамлакатимизда сай­ловга дахлдор қонунларга қатор ўзгаришлар киритилди. Шунга мувофиқ, бугунги кун­да республикадаги сайлов комиссиясининг 40,4 фоизи янгиланиб, ҳудудий сайлов комиссияларининг вазифалари доираси кенгайтирилди. Шунинг­дек, “Рақамли Қозоғистон” дав­лат дастури доирасида жис­моний шахслар базаси жорий этилди. Бу мамлакатимизда қан­ча сайловчи борлигини аниқ­лашга ёрдам бермоқда, – деди ҚР Марказий сайлов комиссияси аъзоси.

Бақит Мелдешов имконияти чекланган фуқароларнинг сай­лов ҳуқуқларини таъминлаш меъёрлари, ҚР Президенти сай­­­­ловига тайёргарлик ва уни ўт­­­­казиш бўйича ишлар режа асо­сида юритилаётгани, шунинг­дек, ОАВда тарғибот ишларини олиб бориш масалалари ҳақида гапирди.

Йиғинда вилоят ҳокими де­во­­нининг бош инспектори Б. Рисқулбеков Туркистон ви­лоя­тида сайловчиларни рўй­хатга олиш натижалари ҳақида маъру­за қилди.

Шундан сўнг вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси А. Ўмиралиев 2019 йил 9 июндаги ҚР Президенти сайловига тай­ёргарлик, уни ўтказиш, сайлов комиссия аъзоларини ўқитиш масалаларига тўхталди.

– Бугунги кунда вилоятимизда 7 номзоднинг штаби, 2008 нафар ишончли вакили 11 май куни соат 18.00дан тарғибот иш­ла­ри­ни қонунга мувофиқ бош­лаб юборди. Марказий сайлов комиссияси томонидан барча сайлов участкалари зарурий меъёрий-ҳуқуқий услубий воси­­талар, плакатлар, сайлов вара­қасини соладиган қутилар билан таъминланмоқда, – деди А. Амира­лиев.

Семинарда сайлов участ­каларида имконияти чеклан­ган шахслар учун шароит яра­­­­­­тилиши, сайлов комиссия­лари фаолиятининг баъзи маса­ла­лари тўғрисида маълу­мотлар берилиб, махсус видеофильм намойиш қилинди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2019-05-27, 10:45 555
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.