26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Танловимиз – фаровонлик ва тараққиёт

Туркистонда вилоят этномаданият бирлашмалари ташаббуси билан “Бизнинг танловимиз – бирдамлик ва ҳамжамият” мавзуида минтақавий форум уюштирилди. Мамлакатимиздаги навбатдан ташқари Президент сайловида фаол иштирок этишга халқни чорлаш мақсадида ўтказилган форумда вилоятимиздаги 11та этномаданият бирлашмаси раислари, ёшлар қаноти аъзолари, зиёлилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. 

Форумни очган “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг бош муҳаррири Алишер Сотволдиев Нурсултан Абишули Назарбаевнинг мамлакат равнақига қўшган ҳиссаси ва Қозоғистоннинг жаҳон саҳнасидаги ўрни ҳақида маъруза қилди.

– Элбоши Н. Назарбаев туркий оламнинг етакчиси бўлиб танилган. Бу биз, қозоғистонликларга берилган юқори баҳодир. Жорий йилги сайловда етти нафар номзод қатнашмоқда. Шулардан бири Элбоши сиёсатининг давомчиси, шогирди Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаевнинг номзоди Қозоғистон халқи Ассамблеяси ва барча этнос вакиллари томонидан қўллаб-қувватланаётганига гувоҳ бўляпмиз. Бугунги форум ана шу масалага бағишланган, – деди Алишер Ғофуржон ўғли. 

Форумда сўзга чиққан чечен-ингуш этномаданият бирлашмаси раиси Ҳасан Бациев бу йилги сайловнинг ўзгачалиги ва чечен-ингуш, вайнах миллатларининг мустақиллик олган йиллардан шу кунгача бўлган фаровон ҳаёти ҳақида гапирди. 

Вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раисининг ўринбосари Гулираъно Расулова эса номзоднинг “Изчиллик, адолат, ўсиш” сайловолди дастуридаги “Билимли авлод. Умумтаълим андазалари” бўлимига тўхталиб, вилоятимиздаги мактаблар, коллежлар ва олий ўқув юртларининг фаолияти ҳақида айтиб ўтди. 

Форумда “Ахиска” турк этномаданият бирлашмасининг Туркистон вилоят филиали раисининг ўринбосари Ҳасан Алиев ва татар-бошқирд этномаданият бирлашмаси раиси ўринбосари Расил Байковлар ҳам ўз фикрларини билдириб, барчани сайловда фаол иштирок этишга чақирдилар. 

М. САФАРОВА, 2019-05-29, 18:33 593
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.