26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қалби дарё айсулу

Вилоятимизда фидойи ўқитувчи, жонкуяр шифокор, меҳрибон мураббий, ташаббускор тадбиркор, оқила уй бекаси сингари эзгу касбларни ўзида мужассам этиб, оиласига файзу барака киритаётган, ҳаётимизни бугунгидан-да обод ва фаровон этишга ўз ҳиссасини қўшаётган аёлларимиз оз эмас.  Улар  умр йўлларида қандай оғир синов ва машаққатлар дуч келмасин,  уларни енгиб ўтадилар. 

Айсулу Калкенованинг сўнгги йил­ларда амалга ошираётган эзгу ишлари бунга мисол бўла олади. Янги йил, Наврўз ва бошқа  байрамларда у ногирон болаларга оммавий-маданий тадбирлар ташкил этишни анъанага айлантирган. 

– Менинг уч ёшли ўғлим ногирон. Шу боис, тақдир тақозоси билан яримжон бўлиб қолган болаларнинг аҳволини яхши тушунаман ва ҳис қиламан, – деди биз билан суҳбатда Айсулу. – Байрам тадбирларини ташкил этишда менга «Кўгершин» вилоят ногиронлар уюшмаси яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Унинг раиси Байдалхан Айдўсовнинг таклифига кўра жорий йилдаги Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган байрам «Кенг-баба» истироҳат боғида ўтди.  

– Инсонпарварлик устувор тамойилга айланган мамлакатимизда ногиронлар ҳам ҳар жиҳатдан ғамхўрлик остида яшайдилар, – деди Б. Айдўсов. –  Улар­нинг ўксик кўнгилларига малҳам бўла­диган шароиту имкониятлар, имтиёзу қулайликлар муҳайё. 

Шундай бўлса ҳам, ногирон болалар ўзларини ёлғиз ҳис қилмасин, деб турли кўнгил­очар тадбирларни ўтказишни канда қил­маймиз. Бу ишларга бош-қош бўлаётган ташаббускоримиз, қалби дарё  Айсулудан миннатдормиз.

Тадбир сўнгида ҳомийлар ҳиммати билан келтирилган совғалар ногирон­ларга  улашилди.

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-06-09, 19:50 804
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.