26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ватанни севмоқ иймондандир

Бугун Давлат рамзлари  – Байроғимиз, Герб ва Мадҳиямиз ҳақида фикр юритадиган кун.

Улар ҳақида 27 йил давомида қанча кўп айтилса  ёки ёзилса-да, шунча маъно топаверади, киши. Келинг, бугун яна уларга қайтайлик.

Байроғимизни қаерда кўрамиз?

Ҳамма жойда, биноларда, қўшин­ларимизда, спорт мусобақаларида, автомобиль рақамларида. Нега?

Чунки Байроқ қайси мамлакатда яша­ётганимизни бизга билдириб ту­­­­­ра­­диган буюк тимсол.

Байроқ – нафақат рамз, балки мам­­лакат тарихини акс эттириб ту­рувчи восита ҳамдир. Маълумки,  шон­­ли республикамиз кўп йиллик та­рих­га эга.

Байроқнинг келиб чиқиш тарихи   

Қадимги байроқларнинг ранглари ҳар хил – қизил, яшил, сариқ ва оқ бўлган. Шу ерда савол туғилади. Нима учун байроқ ранги ўзгариб, унга турли бўёқлар ишла­тилган? 

Байроқнинг рангига қараб, ша­ҳар­га қайси душман яқинлашиб кела­ётганини билиш мумкин бўлган экан. Қўшин Ватанига қайтиб келаётган лашк­ардир, балки душман қўшини ёки дам олишга муҳтож бўлган қўш­ни дав­латнинг аскарларидир? Шу тариқа жангчилар қўлидаги бай­­роқларнинг рангларига қараб, улар­нинг кимлигини аниқлаш мумкин бўл­ган. Агар душман шаҳарни эгалла­са, дарров ўз байроғини илиб, ҳукм­ронлигини эълон қилган. 

Вақт ўтиб, турли мам­лакат­ларнинг раҳбарлари ўз байроқ­лари­нинг ҳажми, ранги қандай бўлишини ўзаро кели­шиб олишган. Шунинг учун дунёда мамлакатлар кўп бўлсаям, байроқлари ранг-баранг. 

Мустақил Қозоғистонимизнинг бай­роғи ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Байроғимиздаги ранглар қандай маънога эга?

1992 йилда қабул қилиниб, хал­қаро муносабатларда Қозоғистон Республикасининг тимсоли ҳисоб­ланиб келаётган байроғимиз мовий рангда. Осмон ранги мангу осмон ва оби-ҳаёт рамзи бўлиб, бу ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Туркийлар замонида байроқлар оч зангори рангда бўлган. Бай­роқ­нинг бир хил рангда бўлиши мам­лака­тимизнинг яхлитлигини, бир­дам­лигини билдиради. 

Қуёш азалдан бойлик ва тўкинлик, ҳаёт ва энергия манбаи ҳисобланиб келган. Шунинг учун қуёшнинг заррин нурлари буғдой бошоқлари ҳаётий озуқа ва фаровонлигимиз белгисидир. Шу билан бирга навқирон давлатнинг куч-қудратини ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликка тайёрлигини изоҳлайди.

Бургут тасвири азалдан турли мамлакатларнинг байроқларида акс этиб келган. Нега? Бу тимсол, одатда ҳукмронлик, бағрикенглик маъноларини ифодалайди. Бизнинг байроқда унинг келтирилиши давлат­нинг мустақиллигини, унинг олий мақсадлар ва барқарор келажак сари интилаётганини кўрсатади.

Айтганча, қадим замонлардан кўч­манчи халқлар дунёқарашида бургут алоҳида ўрин тутган. Бу қуш  образи эркинлик ва вафодорлик, оли­жаноблик ва жасорат, поклик ва куч-қувват каби тушунчаларни беради. 

Байроқдаги қозоқ халқининг мил­лий нақши Қозоғистон халқининг мил­лий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.  

Давлат герби

Мустақил Қозоғистоннинг бу рам­зида энг кўзга ташланадиган эле­ментлар қайсилар?

Гербимизда яққол кўзга таш­лана­диган марказий элемент – чанғароқ. Чанғароқ аслида евроосиёлик кўч­манчиларнинг турмуш тарзини акс эттирувчи асосий тимсол. У орқали давлатимиз мамлакат ҳудудида ис­тиқомат қилаётган барча халқ­лар­нинг ягона ва умумий уйини ифо­далайди. 

Уйиқлар қандай мазмунга эга? Улар­­­­га қараб, қозоғистонлик ҳар фу­қаро­­­­­нинг фаровон турмуши, худди чан­­­­­ғароқнинг маҳкам ва барқарор тур­ган уйиқлари каби бўлишини анг­лаш мумкин.   

Афсонавий учар отлар – тулпорлар азалдан мардлик, садоқат ва куч-қудрат тушунчаларини англатиб келади. Нима учун арғумоқлар мус­тақил давлатимиз гербига жой­лаштирилган? Улар Қозоғистон ҳу­дудида қадимдан мавжуд бўлган кўп миллатли халқнинг тарихий орзуси – кучли ва фаровон давлат барпо этиш бўлганини ифодалайди. Тулпорларнинг олтин рангдаги қа­нот­лари, буғдой бошоқларининг тас­вири халқимиз меҳнатсеварлиги ва моддий фаровонлигининг қутлуғ рамзидир.

Гербдаги шохлар тўкинлик тим­соли бўлса, беш қиррали юлдуз қозо­ғистонликларнинг жаҳондаги беш қитъа вакиллари билан дўстона му­носабатлар учун очиқ эканлигини билдиради.

Гербнинг пастки қисмидаги “Қозо­ғистон” ёзуви давлатимиз номини кўз-кўз қилиб туради.     

Давлат мадҳияси

Азиз газетхон! Сиз бу машҳур қў­шиқни кўп эшитгансиз, юракдан қў­шилиб куйлаган бўлсангиз ҳам ажаб эмас. Унинг сатрлари қалбларни тўлқинлантиради, Ватан учун фахр-ифтихор туйғусини уйғотади, беих­тиёр кўзларга ёш келтиради. Бу – Мадҳиямиз. 

Мадҳия – тантанали мусиқий асар. Мустақил Қозоғистон Мадҳиясининг сўзлари Жумекен Нажимеденов ва Нурсултан Назарбаевлар томонидан ёзилган, куйини Шамши Қалдаяқов басталаган.  

Унинг тарихи ҳам ажойиб. 

2000 йилда мамлакат Президенти Н. Назарбаев Мадҳияни ўзгартириш ҳақида Парламент Мажлиси раҳба­риятига топшириқ беради. Бир неча ҳафтадан сўнг  Мажлис депутати Н. Рустемов “Қозоғистон Мадҳиясини Назарбаевнинг шеъри бўйича ўзгар­тириш бўйича” қонун лойиҳасини Маж­лис муҳокамасига қўйишни таклиф этади. 

Шу тариқа 2001 йилда Мадҳия қабул­ланади. 

2006 йил 7 январда эса 1956 йилда ёзилган машҳур “Менің Қазақстаным” қўшиғи Қозоғистон Республикасининг бугунги Мадҳияси этиб қабулланади ва тегишли мақом олади. Матнга қўшимчаларни Давлат раҳбари Н. Назарбаев киритгани учун у ҳам­муаллиф сифатида эътироф эти­лади. Мадҳияни тинглаш тартиби ҳам бироз ўзгаради. Энди расмий тад­бирларда бу қўшиқ янграган пайт­­да ҳамма ўрнидан туриб, ўнг қўлин­и кўкрагининг чап томонига қў­йиб туриши шарт.  

Ватан, бу – дунёдаги энг буюк сўздир. Ватан туйғуси болаликдан қалбларимизда мавжуд. Она Ватани­мизни бизга эслатиб турадиган, унинг бебаҳолигини, муқаддаслигини, ҳеч қандай бойликка алмаштириб бўлмаслигини билдириб турадиган тушунча унинг рамзларидир. Эъти­борингизга ҳавола этилган мақолада ўз юртини севган одам, унинг рамз­ларини ҳам севиши, ардоқлашини эслатиб ўтиш ният қилинди.

4 июнь – Давлат рамзлари куни миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонланиши бежиз эмас. Зеро, сизу бизнинг бугунги тинч, хотиржам ҳаётимиз, давлатимизнинг оқилона сиёсати туфайлидир. Шун­дай экан, унинг рамзларига ҳам ҳур­мат-эътибор, қадр-қиммат ҳеч қачон сусаймаслиги керак.

 Яна бир карра Давлат рамзлари куни муборак бўлсин!   

Н. МАВЛОНОВА, 2019-06-04, 12:05 723
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.