26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Муқаддас масканда ишлаш – юксак шараф''

Туркистонга иш сафари билан келган ҚР Давлат хизмати ишлари ва уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлиги раиси Алик Шпекбаев вилоят ҳокимлиги қошидаги Лойиҳавий идора фаолияти билан танишди. Унинг асосий вазифалари ва иш йўналишлари ҳақида Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев гапириб берди.

Лойиҳавий идора асосан 5та йўналиш – инфратузилмани ривожлантириш, одам капитали, тадбиркорлик ва индус­трия, агросаноат мажмуаси ва давлат шўъбаси, давлат хизмати кўрса­тиш, хавф­­сизлик бўйича фаолият юри­тади. Идо­рага келувчилар ана шу йўна­лишлар бўйича ўз лойиҳаларини таклиф қи­ладилар. Самарали лойиҳалар маъна­вий марказни ривожлантиришда қўлла­нилади. Ҳозирги кунда идорада 1300та лойиҳа муҳокама қилинмоқда.

Лойиҳавий идоранинг асосий мақ­сади – қоғозбозликни камайтириш, тад­биркорлик соҳасидаги маъмурий тўсиқ­ларни бартараф қилиш, давлат дас­тур­ларининг амалга оширилишидаги муам­моларни кечиктирмай ҳал этиш. 

Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа – Ҳукумат раҳбарининг маҳаллий ижро ор­ганларидаги лойиҳавий бошқарув тизи­мини ташкил қилиш вазифаси дои­расида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, агентлик раиси Туркистон вилояти ҳокимлиги ва ҳокимининг, туман ҳокимларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари билан танишди. Фуқаролар берган саволлар, уларга берилган жа­­воб­ларнинг муддатини кўриб, орадаги ало­қа­га ижобий баҳо берди. Агентлик раиси вилоят ҳокимлиги ижтимоий саҳи­­­­­фаларининг шаффофлигини алоҳи­да таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-06-11, 11:38 599
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.