26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёз жазирамасида ''энергетиклар''... фойдалими ёки зарарми?

Ҳозир нима кўп, янгилик кўп. Йилдан йилга озиқ-овқат ва яхна ичимликларнинг янгидан янги турлари ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги ёшларнинг севиб истеъмол қиладиган ичимлигини биласизми? Мақолада тобора оммалашаётган “энергетик ичимлик”лари ҳақида гап боради.

“Энергетик”ларнинг фойдаси ва зарари

Мутахассислар энергетик ичимликларини шундай изоҳлашади:

“Таркибида 150 мг/л.дан ортиқ миқдорда кофеин бор ва у инсон организмига тонусни ўзгартирувчи таъсир кўрсатиш учун етарли миқдордаги бошқа компонентларга эга бўлган ичимлик”.

Аслида-чи?

Ҳозирги кунда бир-бирига қарама-қарши хулосаларнинг мавжудлигини ҳам айтиш керак.

Бутунжаҳон Соғликни Сақлаш Ташкилоти (БССТ) энергетик ичимликлар ёшлар томонидан кўп истеъмол қилинаётганидан хавотирга тушмоқда. Айниқса, БССТнинг Европа минтақавий офиси мутахассислари бу турдаги ичимликларнинг хавфли эканлигини исботлади. 

“Сўнгги 10 йил ичида бутун дунёни қоплаб олган “энергетик”лар таркибида спирт йўқ, фақат биологик фаол қўшилмалар – кофеин, гуара, женьшень экстрактлари ва бошқа дармондорилар қўшилади. 

Шу боисдан бу турдаги ичимликларнинг ижобий таъсири бор, организмда жисмоний ва ақлий меҳнат учун куч пайдо қилади”, деб ҳисоблашади энергетик ичимлик ишлаб чиқарувчилар. 

Тўғри-да, ҳозир бу ичимликларнинг 500дан ортиқ тури мавжуд ва миллиард долларлаб даромад келтирмоқда. 

Рекламалар туфайли ёшлар унга тобе бўлиб қолишмоқда.

Айниқса, таркибида кофеин миқдори кўп бўлган энергетикка алкоголь қўшиб истеъмол қилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Кофеин ва алкоголь юрак хасталиклари, қон босими бор беморларга салбий таъсир этаркан. Чунки кофеин қон босимини кўтариб, тахикардия (юракнинг тез уриши)ни чақиради. Айрим давлатлар энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган болалар, ҳомиладор ёки эмизикли фарзанди бор аёлларга сотилишини тақиқлаган. Шунингдек, рекламасига ҳам чеклов қўйган. Мутахассислар вояга етмаган болалар соғлигига жиддий зарар етказишига далиллар келтиришмоқда. Меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш болаларда (43 %), ўсмирларда (13 %), катталарда (8 %) кўнгил айниш, қусиш, психоз, кам ҳолларда бўлса-да, ўлимни ҳам келтириб чиқарар экан. Энергетик ичимликни бир нечта банкасини қаторасига ичиб қўйган АҚШ, Швеция, Австралия фуқаролари орасида ўлим ҳоллари ҳам учраган. Кофеинга тобелик бора-бора асаб ва юрак касалликларига олиб келади. Қолаверса, келажакда гиёҳвандлик ва алкоголизмга гирифтор бўлишига ҳам сабаб бўлади. Ёшлар ўртасида турли авария ҳолатлари, оммавий уриш-тўполонлар, гиёҳванд моддалари қабул қилиш ва суицид мана шу энергетиклар таъсири мавжудлигидан деб ҳисоблашмоқда хорижда. Бизда-чи? 

Ўтган йили Қозоғистонда бу мавзу кенг муҳокама қилинди. Парламент Мажлиси депутати С. Қанибеков:

“Биз Қозоғистонда энергетиклар сотувини тақиқламоқчи эмасмиз. Ҳозир аэропортларда ҳам ичимлик автоматлари ўрнатилган. Автоматга пул ташлаб, бемалол олса бўлади. Мен фақат уларни болаларга тавсия қилмаган бўлардим. Ҳозир болалар битта банкаси билан чекланмайди, бир кунда 2-3тасини ҳам ичиб қўйишади”, деб таъкидлаганди халқ вакили.

Таксичилар ва олисга қатнайдиган ҳайдовчилар ҳам энергетикларни қутиси билан олишаркан. Парламент узоқ вақт Интернетда мазкур мавзунинг қизғин муҳокамасини кузатди, маълум бўлишича, ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларнинг 70 фоизи энергетик ичимликларга қарши. Тадбиркорлар эса оммавий ичимликларни ман этишдан кўра, маънавий тарбияга кўпроқ аҳамият беришни таклиф этишмоқда. Ижтимоий саломатликни муҳофаза қилиш Қўмитаси ҳар ойда энергетик ичимликларни махсус текширувдан ўтказиб туради. Ва уларда хавотир туғдирадиган кескин ҳолатлар йўқлигини ошкор этди. 

“Агар хавфсизлик ҳақида гап борса, унда гўштни ҳам ҳаддан ташқари кўп тановул қилиш қатор касалликларни келтириб чиқаради, шу боисдан истеъмолчи овқатланиш маданиятини ўрганмоғи лозим”, деган хулоса илгари сурилди. 

Тўғри хулоса. Истеъмолчи ўзи онгли равишда маҳсулот истеъмол қилиши керак. Албатта, меъёрида. Меъёрдан ортиқ нарса инсон ҳаёти учун ҳар доим хавфли бўлган. Буни унутмайлик!

Н. МАВЛОНОВА тайёрлади, 2019-07-16, 10:36 769
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.