26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳайдовчилар учун фойдали маслаҳатлар

Машинани ҳайдаб кетаётиб, тезликни оширсангиз, рулни бошқараётиб, телефонда гаплашсангиз, хавфсизлик камарини тақмасангиз, тақиқланган жойга машинани қўйсангиз, светофорнинг қизил ишорасида йўлдан ўтсангиз, кундузи фара ёқмасангиз, маст ҳолда руль бошқарсангиз, (тартиббузарликлар рўйхатини яна давом эттириш мумкин) жарима тўлашингиз аниқ. Буни ҳайдовчилар яхши биладилар. Лекин бу йилги жарима миқдорларини ҳам яхши биласизми? Қуйида ҳайдовчиларимиз томонидан кўпроқ содир этиладиган ҳуқуқубузарликлар учун белгиланган жазоларни кўрсатдик.

Ҳаракат тезлигини оширсангиз... 

Ҳаракатланиш тезлигини белгиланган кўрсаткичдан оширгани учун 5 ОҲК (12625 тенге) миқдорида жарима тўланади. Бу 10дан 20 км/соатгача бўлган масофа учун. 20дан 40 км/с.га эса 10 ОҲК (25250 тенге). Ундан ортиқ тезлик учун 20 ОҲК (50500 тенге). Бир йил ичида ушбу тартиббузарликлар такрорланса, унда 30 ОҲК (75750 тенге) бараварида жарима тўлайсиз.

Маст ҳолда рулга ўтирсангиз...

Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчи уч йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилади. Агар унинг мастлиги сабаб авария ҳолати юзага келса, ҳайдовчилик гувоҳномаси билан 4 йилга хайрлашишга тўғри келади. Йўл ҳалокати туфайли шахс саломатлигига зарар етказилса, 5 йилга гувоҳнома олиб қўйилади. Жарима тўлангандан сўнг бир йил мобайнида яна тартиббузарликлар такрорланса, унда маъмурий жазо – 15 кун қамоқ ва 6 йил машина рулини бошқара олмайди.

Телефонда гаплашгани учун... 

Жарима миқдори 5 ОҲК (12625 тенге). Бир йил ичида яна такрорланса, унда маъмурий жазо миқдори 10 ОҲК (25250 тенге). 

Эслатма: транспорт воситасини бошқариб кетаётган пайтда телефон ёки радиостанциядан фойдаланишга рухсат берилади, фақат эшитиш воситасидан ёки баланд овозли алоқадан фойдаланиш керак.

Хавфсизлик камарини тақмагани учун...

Йўловчи хавфсизлик камарини тақмаса ёки мотоцикл ҳайдовчиси мотошлемдан фойдаланмаса, 5 ОҲК (12625 тенге) миқдорида жарима тўлайди. Бу талаб йўловчи ёки юк ташишга ҳам тааллуқли. Қоидага риоя қилинмаса, юқоридаги миқдорда жарима солинади. Бир йил давомида қайтарилса, 10 ОҲК (25250 тенге) тўланади. 

Қарши ҳаракат йўлига чиқиб кетса ёки ажратувчи бўлакни босиб, қувиб ўтилса...

Жарима миқдори 15 ОҲК (37875 тенге).

Қувиб ўтганлик учун ҳам шу миқдорда жарима солинади. 1 йилда такрорланса, 6 ойга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади ва 30 ОҲК (75750 тенге) миқдорида жарима солинади. Ҳайдовчилик гувоҳномасиз руль бошқариб, юқоридаги қоидабузарликни содир этгани учун – 50 ОҲК (126250 тенге).

Н. МАВЛОНОВА, 2019-07-18, 12:24 792
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.