26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Журналистлар майдонга тушди

Кеча Шимкент шаҳридаги Олий спорт маҳорати мактабининг спорт мажмуасида Алоқа ва ахборот ходимлари куни муносабати билан Жанубий Қозоғистон вилоятидаги оммавий ахборот воситалари ва матбаа ходимлари анъанавий спартакиадасининг очилиш маросими ўтди. 

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Уласбек Садибеков минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев номидан журналистларни касбий байрамлари билан қутлаб, спартакиада қатнашчиларига муваффақият тилади. Фахрий журналист Байдилла Қўнисбеков “тўртинчи ҳокимият” вакилларининг меҳнати жавобгарликка тўла эканлигини таъкидлаб, спорт мусобқасининг қизиқарли ўтишига умид билдирди.

12-17 июнь кунлари ўтадиган спартакиадада оммавий ахборот воситалари ходимлари спортнинг 11 тури (минифутбол, волейбол, арқон тортиш, боулинг, 100 метрга югуриш, узунликка сакраш, шаҳмат, бильярд, стол тенниси, тўғизқумалақ, сузиш) бўйича ўзаро беллашадилар. Мусобқалар Ҳожимуқон номидаги марказий стадионда ўтади.

Қозоғистон журналистлар уюшмаси ЖҚВ бўлими раисаси Айгул Қапбарованинг айтишича, жорий йилги мусобақа ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Спартакиаданинг дастлабки куни волейбол ўйинлари ўтиб, унда “Жанубий Қозоғистон” газетаси жамоаси бош муҳаррир бошчилигида “Ернияз”, “NAR” TV ва “TVK” жамоалари билан баҳсларда ажойиб ўйинлар кўрсатди.

  

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-06-13, 14:39 824
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.