26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
1870та хонадонда иш битди

Арис шаҳридаги 1870 уйда таъмир ишлари тугатилди. Бу Арис шаҳрида ўтган вилоят ҳокими девони мажлисида маълум бўлди. Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев портлаш оқибатларини бартараф этиш, қурилиш суръатларини сустлаштирмаслик, фуқароларга имкон қадар барча шарт-шароитларни яратиш масалалари ҳақида фикр юритиб, қурилишни кечиктираётган шўъба раҳбарларини тезроқ ишлашга ундади.

ҚР Индустрия ва инфратузилмавий тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари Қ. Ўскенбаевнинг айтишича, бугунги кунда Арисдаги текширувлар натижасида 293та уй яроқсиз ҳолатдалиги аниқланган. Унинг 4таси кўп қаватли уй. Улар батамом бузиб ташланиб, ўрнига янги уйлар қад ростлайди. Қурилиш ишларида 215та компания ва 7 мингдан ортиқ ишчи тер тўкмоқда.

Шаҳардаги 66та ижтимоий иншоотнинг 4таси қайтадан янгиланади. Бунга 1788 ишчи, 29 компания сафарбар этилган.

Мажлисда айтилишича, соҳа раҳбарлари ҳар ҳафтада ярмарка уюштириб, арислик қарияларни дам олиш жойларига жўнатиб, аҳоли шарт-шароитларини яхшиламоқда. 2 мингдан ортиқ бола лагерларга жўнатилган, омборхоналарга йиғилган 789,2 тонна озиқ-овқат маҳсулотларининг 689,5 тоннаси тарқатилган. 1545 нафар кам таъминланган ва кўп болали оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда, соғлиги ночор 31 фуқарога ногиронлик аравачаси олиб берилган.

Вилоят штаби аъзоси, ви­лоят ички сиёсат бош­қар­ма­­си раҳ­бари Б. Тажибаев шўъба­­­лар­да аҳоли арз-шикояти бў­йича ишлар олиб бори­ла­ёт­ганини, ҳар бир шикоят ало­ҳи­да текширилиб, рўйхатга оли­наётганини қайд этди. 

Аҳоли орасидан ҳар 10 уйга бириктирилган кўнгиллилар меҳнати ҳам таҳсинга сазо­ворлиги маълум қилинди.

Вилоят молия ва давлат захиралари бошқармаси раҳ­бари А. Тасибаев 100 минг тен­гега 61 минг фуқаро ҳуж­жат топширганини, 49393 фу­қаронинг тураржойи ҚР ИИВ­нинг маълумотлар базаси би­лан мослаштирилганини таъ­кидлади. Ҳужжатлар бў­йича иш­лар давом этмоқда. 

Шаҳарнинг сув, электр, ис­сиқлик таъминоти борасида ҳам фикр-мулоҳазалар айти­либ, йўлларни тузатишга эъти­бор қаратилди. 

Минтақа раҳбари ҳар бир соҳадаги ишларга бўлган масъу­лиятни суст­­лаш­тирмас­дан, қурилиш ишларини вақти­­да битириш лозимлигини так­рор-такрор таъкидлади.

2019-07-23, 10:47 572
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.