26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қутлуғ кунлар шукронаси

Миллатимиз фахри “Жанубий Қозоғистон” газетаси орқали ойларнинг султони ва улуғи – моҳи Рамазон ойида барчага эзгу тилакларимни йўллайман. Яхши, фаровон замонда умргузаронлик қиляпмиз, илойим, кўз тегмасин. Аммо баъзан тинч замонамизга, тўкин дастурхонимизга шукрона қилишни унутиб қўяётгандекмиз...

Ҳар гал обуна бошланганида айрим юртдошларимизнинг бу ишга лоқайдлигини кўриб, ҳайрон бўламан. Зеро, газета инсонни тарбиялайди, маънавий жиҳатдан ўстиради. “Жанубий Қозоғистон” эса жамиятдаги ижтимоий-сиёсий воқеаларни она тилимизда миллатимиз вакилларига етказиб бераётган республикамиздаги ягона давлат нашридир. Узоқни кўзлаб иш юритаётган Элбошимиз Н. Назарбаевнинг ҳар йили халқимизга йўллайдиган Мактублари, сиёсий мақолалари, бошқа муҳим давлат ҳужжатлари, шунингдек, вилоят ҳокимининг минтақа равнақи йўлидаги самарали фаолияти фақат “Жанубий Қозоғистон” орқалигина холис тарзда ёритилишини ҳисобга олсак, миллатдошларимиз учун унинг аҳамияти нақадар беқиёс эканини англаб етган бўлардик. Минбарлардан туриб республикамиздаги ўзбеклар сони 500 мингга етди, деб кўкрак керамизу, аммо обунада мақоми бир даражадаги ўрисзабон “Южный Казахстан”дан ҳам ортда қолаётганимиз, юмшоқ қилиб айтганда, уятдир... 

Ўзини ҳурмат қиладиган ҳар бир фуқаро унга обуна бўлиши, у ҳар бир хонадонга кириб бориши зарур. Газета, китоб ўқиган инсонда эса бадиий тафаккур кенг бўлади. Газета, китоб ўқимаган одам...

Шимкент шаҳрида бир қўшним бор. Уч марта ҳаж амалини бажариб келган. Бир қарашда илмли ва имонли кўринган шу фарзанд ўз онаси – волидаи муҳтарамаси – 83 ёшли онахонни беҳурмат этмоқда. Ҳамма гап онасининг номидаги уйни рафиқасига расмийлаштириб беришдан бошланди. Шундан бери онаси бир ҳужрада яшайди, ўғли ундан 10 минг тенгедан ижара ҳақи олиб туради. Июль ойидан нафақа миқдори ошади, деб энди ижара ҳақи учун 20 минг тенге талаб қилаётган экан. Бу йигитнинг моддий аҳволи ёмон эмас. Онасига шундай беҳурмат бўлгани учун маҳалладагилар у билан салом-аликни ҳам йиғиштириб қўйишди. Чунки, оддий инсоний муносабатлар, одамгарчиликни ҳам унутган. Топган-тутганини қизи, куёви ва 4 набирасини боқишга сарфламоқда. Онасига эса қўни-қўшнилар овқат чиқаришади...

Ҳа, биз бугунги фаровон ҳаётимизга шукроналар қилишимиз керак. Мақолада тилга олинган йигитга ўхшаган кимсаларга ҳаётда адашмасликлари, тўғри йўл танлашлари учун “Жанубий Қозоғистон” рўзномасини ўқишни тавсия қилган бўлардим. Сўнгги пайтда газетада ранг-баранг мавзуларда, бири-биридан қизиқарли ва сермазмун мақолалар чоп этилаётганига камина ҳам гувоҳман. Мазкур нашр йилдан-йилга ўсиб, ҳар томонлама юксалиб бормоқда. Шунинг учун ҳам кўп йиллардан бери “Жанубий Қозоғистон”нинг ашаддий мухлисиман. Чунки, бу газета нуфузи, савияси ва обрўси билан бошқа ўзбекзабон нашрлардан бир поғона юқори туради. Юртдошларимни уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик кўрсатиб, унга обуна бўлишга чақираман. Бунга бефарқ бўлмайлик, жиддий эътибор билан қарайлик.

 

 

Ҳамроқул ДАВРОНБЕКОВ, таниқли сухандон, Сайрам туманининг фахрий фуқароси., 2017-06-15, 11:05 918
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.