26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шифокорлар маоши ошади

Шифокорларнинг зиммасидаги маж­бурияти камайиб, маошлари кў­паяди. Буни Шимкент шаҳри ҳоким­лигининг ахборот-комму­никация мар­казида  шаҳар соғликни сақ­лаш бош­қармасининг раҳбари Ас­хан Бай­дуалиев ОАВ вакиллари иш­ти­рокида ўтган брифингда маълум қил­ди.

Унинг айтишича, фуқароларга хизмат кўрсатадиган тез ёрдамнинг сифати ях­шиланади. Бунинг учун давлат-хусусий шериклиги доирасида “Мейдей Қа­­­­­за­қстан” турк компанияси 100 дона “Тез ёрдам” автомашинасини ха­рид қил­­­моқчи. Шунингдек, тиббиёт ташкилот­ларида жорий йил июнь ойидан бош­­лаб, 14 382 ходимнинг маоши 30 фоизга кўпайган. Таъкидлаб айтганда, ҳеч қан­дай тоифаси йўқ ҳамширанинг маоши 94 095 тенгедан 122 323 тенгега ошган. Олий тоифали шифокор 159 271 тенге олади. Учинчи мегаполисдаги 35та тиббиёт ташкилотининг 14таси давлат тасарруфида. Ноябрь ойида “Қайтпас-1” кичик туманидаги янги поликлиника, 2020 йилда 1000 ўринли касалхона фой­даланишга берилади.

2020 йилдан бошлаб, элимиздаги ҳар бир фуқаро бепул тиббий ёрдам­­га эриша олади. Бунинг учун кафолат­лан­­­тирилган бепул ёрдам ҳамда тиббий суғурта пакетларининг янги нусхаси тас­диқланди. 

Брифингда ушбу тизимнинг мақсади ҳам тушунтирилди. Келгуси йилдан бош­лаб мажбурий ижтимоий тиббий суғурта ҳамда кафолатланган бепул тиббий ёр­­­­­дам пакети минимал андазалардан ибо­рат бўлади. Масалан, тезкор ёр­дам­га за­рур фуқароларга тиббий ёрдам кўр­сатиш, эпидемиянинг оммавий тар­қа­ли­­­­шининг олдини олиш каби ёр­дам­лар ав­­валгидек бепул бўлади. Энди, су­­­­­­­­­ғурта па­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­кети беморнинг ҳаётини суғур­та­лай­ди. 

“Ижтимоий тиббий суғурта жамғар­маси” нотижоравий ҳиссадорлик жа­мияти Шимкент шаҳри филиали ди­ректорининг ўринбосари Найля Кийкбае­ванинг айтишича, ушбу пакетларга тез­кор тиббий ёрдам, дастлабки сани­тария ёрдами, сурункали юқумли эмас касалликлар, маслаҳат-ташҳис ёрдами ки­ради. Уни республиканинг барча фуқа­ролари олиши мумкин.

Бугунги Қозоғистонга хос тиббиёт ти­зи­мида даволанишга ҳар бир фуқаро чўн­­тагидан тахминан 40 фоиз харажат сарф­лайди. Зеро, жаҳон тажрибасида бу кўр­саткич 20 фоиздан ошмаслиги керак. Эн­ди ушбу камчиликнинг ўрнини тиббий су­ғурта тизими тўлдиради. Натижада ши­­­­­­­­­­­фо­корларнинг мажбурияти камайиб, ма­о­ши ошади.

Брифингда ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиш­ди.

М. УСМОНОВА, 2019-07-24, 18:02 656
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.