26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президентнинг кадрлар захирасига кимлар кириши мумкин?

Инновациявий технологиялар, инженерия, тадбиркорлик, тиббиёт, иқтисодиёт, маданият ҳамда бошқа соҳаларда дуруст натижага эришган ёш қозоғистонликлар Президент кадрлар захирасининг саралашидан ўтиб, давлат хизматида юқори лавозимга эга бўлиши мумкин, деб маълум қилади Давлат хизмати ишлари агентлиги.

Бундай саралашни шакллантириш тўғрисида Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев ўзининг сайловолди дастурида айтган эди. 

Саралаш жараёнида ёши 35дан ошмаган барча қозоғистонликлар иштирок эта олади. Олий маълумот ва беш йиллик иш стажи бўлиши шарт. Захирага нафақат билим даражасини синаш ва суҳбатлашиш орқали, балки етакчилик хусусиятлари, теран фикрлаш даражаси, стратегик муносабат ҳамда мотивацияни баҳолаш каби бир неча босқичлардан ўтиб ҳам кириш мумкин. Ушбу босқичларнинг ҳаммасидан ўтиш учун номзодлар эссе ёзиб, тақдимот ўтказгач, президент маъмурияти саралаш комиссиясининг суҳбатидан ўтишлари лозим.

Номзодларнинг саволномасини Президент қошидаги кадрлар сиёсати бўйича Миллий комиссия кўриб чиқади. Юқорида таъкидланган талабларга мос келадиган барча қозоғистонликлар онлайн тизимда саралашда иштирок этиш учун ариза беришлари мумкин. Саралаш 1 сентябрдан бошланади.

ҚозАхборот., 2019-08-02, 18:06 609
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.