26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иқтисодиёт барқарорлиги – фаровонликнинг мустаҳкам асоси

Давлат раҳбари иқтисодий масалалар бўйича мажлис ўтказди

Президент Қ. Тўқаев раислигида ўтган мажлисда жорий йилнинг 7 ойида мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тилга олинди. Унда Бош вазир А. Мамин, Миллий банк раиси Е. Дўсаев, шунингдек, Меҳнат ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Б. Сапарбаев ахборот бердилар.

Мажлис иштирокчилари маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари баҳосини ва тарифларни оширмаслик, манзилли ижтимоий ёрдамни тайинлаш, кўп болали оилаларни бошпана билан таъминлаш, шунингдек, иситиш мавсуми ва янги ўқув йилига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди.

Давлат раҳбари Қозоғистонда иқтисодиётнинг ривожланишига салмоқли туртки бериш мақсадида янги услублар ишлаб чиқишнинг ғоят муҳимлигини таъкидлаб, бунинг учун Ҳукумат, Президент Маъмурияти ва тадқиқотчилар бирлашмасининг мувофиқлаштирилган фаолияти зарурлигига эътибор қаратди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев кундаликдаги масалаларни имкон қадар тезкорлик билан ҳал қилиш билан бир қаторда халқаро бозорлардаги салбий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, иқтисодиётнинг ўрта муддатли ривожланиш истиқболини аниқлаш вазифаси турганлигини таъкидлаб ўтди.

Сўнг Президент Қозоғистон фуқаролари турмуш даражаси пасайишининг олдини олиш учун асосий эътиборни уларнинг манфаатларига қаратиб, аҳоли олдидаги барча ижтимоий мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилиши зарурлигини уқтирди.

Akorda.kz, 2019-08-15, 03:21 614
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.