26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жанубийқозоғистонлик санъаткорлар Туркияда

Элчихона, Кечиўрен муниципалитети ҳамда Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган “Туркия мамлакатидаги Қозоғистон кунлари” доирасида Жанубий Қозоғистон вилоятининг санъаткорлари концерт дастурларини намойиш этмоқда.

Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи ва Қозоғистон ҳамда Туркия орасидаги дипломатик муносабатларнинг 25 йиллиги муносабати билан уюштирилган давлатлараро аҳамиятга эга тадбирда Жанубий Қозоғистон вилоятидан 42 делегат иштирок этди.

“Қозоғистон кунлари” доирасида Анқара шаҳрида Жамбил кўчасининг тантанали очилиш маросими, “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” номли халқаро илмий-амалий конференция ва Халқаро 8-Рамазон фестивалида “Қозоғистон кечаси” номли концерт дастури намойиш этилди.

Туркиядаги Қозоғистон кечасида анъанавий қўшиқлар ва қозоқ-турк қўшиқларидан попуррилар ижро этилса, “Қазына” рақс дастаси элимиз маданиятини рақс санъати билан кўрсатди.

“Тумар” фольклор дастаси ижро этган қўшиқлар ҳам қўш элнинг байрам дастурига файз бағишлади. Санъаткорлар делегацияси Туркиянинг Анқара, Адана, Мерсин, Истамбул шаҳарларида концерт дастурларини намойиш этади.

Қозоғистон кунларида Анқара шаҳар Кечиўрен муниципалитетининг мэри Мустафа Ак, Жанубий Қозоғистон вилояти, Туркистон шаҳрининг ҳокими Алипбек Ўсербаев, Алмати шаҳар Жамбил туманининг ҳокими Жандарбек Далабаев, академиклар Тўлеген Қўжамқулов, Уалихан Қалижан ва бошқа делегатлар иштирок этдилар.

 

Ш. ТОШПЎЛАТОВА, 2017-06-15, 11:28 652
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.