26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Евроосиё иқтисодий иттифоқи бозори кенгаяди

Жараён

Ереванда ўтган Олий Ев­ро­­­­­­­­­­осиё иқтисодий кен­­­­­­­гашида Қо­зоғистон Пре­зиденти Қасим-Жўмарт Тўқаев қатор ик­ки­то­монлама учрашувлардан сўнг, кичик ҳамда кен­гайти­рил­ган таркибдаги йиғинларда иштирок этди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев иқтисодий кен­­­гаш йиғилишида қилган маърузасида Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо дав­латларнинг товар айланмаси камайиб бораётганини таъкидлади.

– Биз Евроосиё иқтисодий иттифоқи шартномасининг ҳар бир ҳарфи ва ру­ҳини асраб, иқтисодий интеграцияга жўш­­қинлик беришимиз керак. Бугунги дунё­вий мураккаб вазиятларда давлатла­­­­римизнинг иқтисодий барқарор ривож­ланишини таъминлаш жуда муҳим. Бун­га ўзаро ҳамжиҳатлик, интеграция ва кооперация орқали эришиш мумкин. Биз­нинг мамлакатларимиз умумий ички бо­зордаги тўсиқларни бартараф қи­лиш ишларини давом эттириши керак. Би­роқ, бозорнинг тез ўзгариб бораётган коньюктураси, мамлакатлар орасида ку­­­­­­ча­йиб бораётган рақобат, савдо уруш­лари, протекционизмнинг ўсиши – дунё­вий иқтисодиётнинг беқарорлигини кел­­­­­тириб чиқармоқда, – деди у.

Қозоғистон Президенти Евроосиё Ит­ти­фоқи доирасидаги транспорт-ло­гис­тика ҳамкорлигининг ижобий нати­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­жаларига тўхталиб, Евроосиё иқтисодий комиссиясига ҳамда мамлакат ҳуку­матларига ЕИИнинг ягона транзит ти­зи­ми­ни тайёрлашни тезлаштириш, шу­­­нинг­дек, илғор технологияларни ри­вож­лантириш учун қулай шароитлар яратишни таклиф қилди.

Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлисининг кун тартибидаги асосий масала иттифоққа аъзо давлатлар би­лан Сингапур Республикаси ўртасида эркин савдо минтақаси тўғрисидаги шарт­номанинг имзоланиши бўлди. Ушбу шарт­­­нома ЕИИ мамлакатлари учун 600 мил­лион аҳолига эга Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ҳамжамиятига аъзо дав­латларнинг улкан бозорларига йўл очади.

Шунингдек, Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши доирасида Қасим-Жўмарт Тў­қаев “Евроосиё континентининг тран­зит салоҳияти” форумида ҳам иштирок этди. 

Еревандаги форумда транспорт-ло­гистика соҳасини ривожлантириш, ЕИИ мамлакатларининг транзит имконият­ларини мустаҳкамлашга доир 20та ҳуж­жат қабул қилинди.

 

ҚозАхборот., 2019-10-03, 21:09 446
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.