26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Минтақалараро интеграция – янги имкониятлар

Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ХVI мин­­тақалараро ҳамкорлик форумида қат­­­­нашиш учун Омск шаҳрига келган Қасим-Жўмарт Тўқаев Владимир Путин билан учрашди.

Давлат раҳбарлари икки томонлама алоқаларни ривожлантириш истиқ­­­­­бол­лари ва минтақавий даражадаги ўзаро ҳаракатнинг долзарб масала­ларини муҳо­кама қилдилар.

Қасим-Жўмарт Тўқаев меҳмондўстлик учун Владимир Путинга миннатдорчилик бил­дириб, форумнинг самарадорлиги ва му­ҳимлигини таъкидлади.

– 2003 йили Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти Нурсултан Назарбаев ва Сиз­нинг шижоатингиз туфайли бу ерда минтақалараро даражадаги илк учрашув ўтди. Бу механизм тўлиқ ишга туширилиб, минтақалар ўзаро яқинлашувининг са­ма­рали қуроли сифатида ўзини исбот­лади. Икки мамлакат ўртасидаги сав­до ҳажмини орттириш жуда муҳим. Биз саноат кооперациясида, қишлоқ хўжа­лиги соҳасидаги ҳамкорликда улкан му­ваффақиятларни қўлга киритдик. Шу­нинг учун кенг қамровли иш бажарилди, деб ўйлайман, – деди ҚР Президенти.

Владимир Путин Россия ва Қозоғис­тонни боғлайдиган анъанавий форумнинг муҳимлигини таъкидлади.

Мамлакатларимиз ўртасидаги муноса­батлар изчил ривожланмоқда. Ўтган йи­ли товар айланмаси 14 фоиздан ошди. Сармоялар ҳажми кенгаймоқда. Биз мун­­тазам учрашиб турибмиз. Шунга қа­­­­ра­май, алоҳида эътибор берадиган ма­­салалар топилади, – деди Россия Пре­­­­­зиденти.

Президентлар ўртасидаги мулоқот сай­ёр мажлисда минтақалар ва вилоят­лар раҳбарлари, соҳавий давлат орган­­­лари ва икки мамлакат тадбиркор гуруҳлари вакиллари иштирокида давом этди.

 

 

 

Akorda.kz, 2019-11-09, 04:49 496
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.