26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қатар – Қозоғистон: ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

Давлат раҳбари Қ. Тўқаев Қатарнинг етакчи вазирлик ва идоралари, иқтисодий тузилмалари раҳбарларидан иборат молиявий доиралар делегацияси билан учрашди. Суҳбат чоғида Душанбеда Қатар амири билан эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилиниб, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда Қозоғистон – Қатар кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.

– Жорий йилнинг июнида мен Қатар амири билан учрашиб, икки давлат ўртасида мустаҳкам “кўприк” барпо этиш бўйича аниқ тадбирларни бошлашга келишиб олдик. Мен уни Қозоғистон пойтахтига расмий сафарга таклиф қилдим. Ўйлайманки, бу учрашув самарали бўлади, – деди Қ. Тўқаев.

Қозоғистон Президенти Қатар делегациясининг ташрифи ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга туртки беришини таъкидлади.

Делегация етакчиси – Қатар Марказий банки раиси Абдулла Ал Таний ўз давлати раҳбариятининг саломини етказди. 

– Ўзингизга маълум, икки давлат муносабатлари юқори даражада ривожланиб, мустаҳкамланиб бормоқда. Бизнинг ташрифимиз ана шу анъанани қўллаб-қувватлаш мақсадида уюштирилди. Бизни сизнинг молиявий тузилмаларимиз билан қадимий ва тиғиз алоқалар боғлаб туради. Биз банк, молиявий ва сармоявий йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилмоқдамиз. Кеча «Астана» Халқаро молиявий маркази базасида Қатар йирик банкларидан бирининг филиалини очишга келишдик, – деди қатарлик молиячи.

Шунингдек, у икки давлат ўртасида авиақатновини тезроқ йўлга қўйиш, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни янада кучайтиришини таъкидлади.  

Аkorda.kz, 2019-12-05, 05:18 667
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.