26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Минтақадаги ҳар бир туманда лагерь бўлиши даркор

Вилоят ҳокими Ж. Туй­ме­баев раислигида туман ва шаҳар ҳоким­лари ишти­рокида йиғи­лиш ўтди. 

Унда рўйхатга олинмаган ер участ­­­калари ва қишлоқ хўжа­лик ширкатларини қуриш, насия­­лаш­тиришни осонлаштириш ва туманларни тўлиқ интернет тармоғи билан таъминлаш, компьютер саводхонликни ошириш масаласи кўриб чи­қил­­ди. Шунингдек, таълим муас­сасаларини янги, замонавий техника билан таъминлаш ҳамда ЯМТ пайтида болаларни қўллаб-қувватлаб келган ота-оналарга имкони борича шарт-шароитлар яратиб бериш масаласи муҳокама қилинди.

Кенгашда, шунингдек, вилоят ҳокими биринчи бўлиб минтақада ёзги  дам олиш лагерларининг озлигини айтиб, қатор соҳа раҳ­барлари ҳамда туман, шаҳар ҳокимларини танқид остига олди.

– Вилоятда бу йилги 1 ва 10-синф ўқувчиларининг сони 579 мингга яқинни ташкил этмоқда. Бу эса болаларнинг ёзги дам олишини самарали ташкил­лаштириш учун барча талабларга мос келадиган ёзги дам олиш лагерлари билан таъминлашни талаб қилади. Мен ҳар доим болаларнинг соғлиги асосий эътиборда бўлиши кераклигини айтиб келаман. Фақат Тўлебий туманида 52та туристик дам олиш минтақаси бор, лекин лагерлар йўқ. Тулкибош туманида эса 12 лагерь бор, – деди ҳоким.

Ушбу йўналишдаги ишни жонлантириш мақсадида ўзаро боғланиб, оқсаётган соҳалар бўйича тажриба алмашишни ва ёзги дам олиш лагерлари қуришни давлат-хусусий ҳамкорлиги асо­сида йўлга қўйишни туман ва шаҳар ҳоким­ларига топширди. 

Ҳар бир туман, шаҳарни ри­вож­лан­­тириш бўйича кўрсат­ма берган Ж. Туй­мебаев ҳо­­кимларнинг бажарган ишлари тегишлича баҳоланиб, хулоса чиқарилишини айтди, шунингдек, қишлоқ ҳокимларининг хизматга мувофиқлигини аниқлаш учун қайта суҳбатдан ўтказишни ви­лоят ҳокими девони раҳбари  А. Турғимбековга юклади.

Мажлисни хулосалар экан минтақа раҳбари давлат та­сарруфидаги ерларни талон-тарож қилмаслик учун вилоят ҳокимининг ўринбосари Б. Жа­маловга махсус реестр тай­ёрлашни топширди. Шу билан бир қаторда сабзавот ва полиз маҳсулотлари миқдорини экспорт талаби ва эҳтиёжига кўра кўпай­тиришни юклади.

 

  

Ш. ТОШПЎЛАТОВА, 2017-06-16, 20:32 728
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.