26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда бош арча чироқлари ёнди

Туркистон шаҳрида ўтган Янги йил тадбирида 200дан зиёд бола иштирок этди. Уларнинг барчаси – аълочилар, ижод ва спорт соҳасида муваффақият қозонган иқтидорли болалар, болалар уйи тарбияланувчилари, имконияти чекланган, ота-она ғамхўрлигисиз қолган, ижтимоий кам таъминланган ҳамда кўп болали оилаларнинг фарзандлари. Шодиёнага келган болалар учун концерт дастури тайёрланиб, вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев тилакларини билдирди. 

– Қадрли болалар, бугун минтақамиздаги билимли, тарбияли болалар Янги йил арчаси атрофига тўпланди. Янги йил, аввало, болаларга қувонч ҳадя этадиган ажойиб айём. Сизларнинг ҳар томонлама ривожланган идрокли шахс сифатида шаклланишингиз учун давлатимиз барча имкониятларни яратмоқда ва яратаверади. Сизлар – бахтиёр авлодсиз. Барчангизга мустаҳкам соғлик тилайман, – деди Ўмирзақ Шўкеев.

Вилоят ҳокими Арчасида иштирок этган ҳар бир бола минтақа раҳбари қўлидан ноутбук, қишки кийимлар ва ширинликлар, Қорбобо хуржунидан совға олиб, хушнуд бўлишди. Вилоят ҳокими Ўмирзақ Естайули билан бирга вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев, Nur Otan партияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаевлар арча атрофида айланиб, қўшиқ айтишди, болалар кўнглини кўтаришди. Янги йил байрамига келган болалар вилоят ҳокими билан эсдалик суратга тушишди.

Туркистон шаҳридаги асосий байрам тадбирлари 29 декабрь куни “Ғалаба” истироҳат боғида ўтади. Капитал таъмирдан кейин фойдаланишга топширилган янги масканда ўзгача кўринишдаги байрам концертини ўтказиш режалаштирилган. Тантанали тадбир ранг-баранг мушаклар ёғдуси билан якунланади. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-12-26, 01:20 447
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.