26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кучлилар ғалаба қозонди

Шанба куни оммавий ахборот воситалари вакиллари спартакиадаси ниҳоясига етди. 

Мусобақанинг сўнгги куни ҳарорат жуда юқори бўлишига қарамай, журналистлар футбол мусобақасида астойдил ҳаракат қилишди. Гуруҳ босқичида яхши натижа кўрсатган тўртта жамоа ярим финалга йўлланма олди. Ундан муваффақиятли ўтган “Ернияз” ва “Оңтүстік Қазақстан” жамоалари бош соврин учун беллашиб, натижада “Ернияз” жамоаси қаторасига иккинчи карра чемпион бўлди. Учинчи ўрин учун бўлган ўйинда “Ернұр” жамоаси ”Блогерлар”дан устун келди. 

Аёллар орасида ўтган мусобақада “ТВК” жамоаси ғалаба қозонди. “Южный Казахстан” жамоаси – иккинчи, “Шымкент келбеті” қизлари эса учинчи ўринни эгаллашди. 

Футбол мусобақасидан сўнг Олий спорт маҳорати мактабида спартакиаданинг ёпилиш маросими ўтди. 

Вилоят ички сиёсат бошқармаси раҳбари Бўлатбек Тўлеген, Қозоғистон Журналистлар уюшмаси ЖҚВ бўлими раисаси Айгул Қаппарова, “Қазақстан-Шымкент” телеканали бош директори Уали Қидир спартакиада иштирокчиларига миннатдорчилик билдириб, ғолиб ва совриндорларга мукофотларни топширдилар. 

Спартакиада якунига кўра, умумжамоа ҳисобида “Қазақстан-Шымкент” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин “Ернұр” жамоасига, учинчи ўрин эса “ТВК” жамоасига насиб этди. 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-06-20, 11:19 853
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.