26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Фармонлари

Давлат раҳбари Қ. Тўқаев декабрь ойининг сўнгги кунлари бир нечта қонунни имзолади. Улар 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга кирди.

Ўтган йил Парламентнинг қўш палатаси – Мажлис ва Сенатда келишилгач, Президент имзолаган қонун лойиҳаларига тўхталиб ўтсак.

Мажбурий ижтимоий суғурта

Давлат раҳбари Қ. Тўқаев 28 декабрь куни “Мажбурий ижтимоий суғурта тўғрисида” Қонунини имзолади. Ушбу қонун лойиҳасида меҳнат лаёқатидан, боқувчисидан, ишидан айрилиш бўйича ижтимоий тўловларни тайинлаш вақтида қўлланиладиган меъёрлар қайта кўриб чиқилди. Бу тўловни ўрта ҳисобда 30 фоизга оширишга имкон беради.

Манзилли ижтимоий ёрдам

Давлат нафақаси болалар сонига қараб берилади:

- 4 боласи бор оилаларга – 42496 тенге;

- 5 болага – 53 127 тенге;

- 6 болага – 63 757 тенге;

- 7 ва ундан кўп болага – 74388 тенге.

Бундан ташқари, МИЁ амалдаги тизими қайта кўрилди. Энди МИЁ ҳозиргидай 6 ёки 12 ойга эмас, чорак сайин тайинланади.

Маст ҳолатда автомашина бошқарганлар 10 йилга судланади

“Қозоғистон Республикасининг баъзи бир қонун ҳужжатларига жиноий, жиноий-процессуал қонунини шакллантириш ва хусусий шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш масалалари бўйича ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни имзоланди.

Унга биноан, маст ҳолатда рулга ўтирганлик учун жазо кучайтирилди. Маст ҳолатда жиноят содир этган киши 10 йилга озодликдан, шунингдек, умрбод машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексида маст ҳолатда машина ҳайдаганлик учун маъмурий қамоқ муддати 30 кунгача, автомобилни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш муддати 8 йилгача узайтирилади.

Бундан ташқари, агар фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган тақдирда маст ҳолатда рулга ўтирса, унда машина ҳайдаш ҳуқуқидан умрбод ажралиши кўзда тутилган.

Мол ўғрилиги учун жазо кучайтирилади

Мол ўғриларининг ҳам жазоси ушбу қонунда кучайтирилади. Энди бундай жиноятларда “тескари иш” ва “ўртача оғир жиноят” деган маълумотлар бўлмайди. Қонун лойиҳаси бўйича салмоқли жарима ва 5 йилгача озодликдан айириш жазоси кўзда тутилган. Шунингдек, жиноят йирик миқдорда кишилар гуруҳи томонидан аввалдан келишиб қилинса, 7 йилгача жазо тайинланади. Жуда йирик миқдорда ва жиноий гуруҳ бўлиб ўғрилик қилинса, 12 йилгача озодликдан маҳрум этиш кўзланган.

Педагог мақоми

ҚР Президенти ўқитувчиларга тегишли иккита қонун лойиҳасини имзолади. Улар “Қозоғистон Республикасининг баъзи бир қонуний ҳужжатларига педагог мақоми, ўқувчи ва устозга мажбуриятни камайтириш масалалари бўйича ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ҳамда “Педагог мақоми тўғрисида” деб аталади.

“Педагог мақоми тўғрисида” Қонуни лойиҳаси ярим миллиондан зиёд ўқитувчи фаолиятига тегишли. Умуман, Қонун лойиҳаси тўртта йўналишни қамраб олган.

Биринчи, устозларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш ва уларга тегишли бўлмаган ишлардан озод этиш, мажбуриятни камайтириш;

иккинчи, педагогнинг фаолиятига қўйиладиган талабларни кучайтириш;

учинчи, номоддий рағбатлантириш механизмлари;

тўртинчи, моддий рағбатлантириш.

Қонун лойиҳасидаги асосий қоидалар:

- 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, ўрта таълим масканларида педагогларнинг меъёрий ўқитиш мажбуриятини 18 соатдан 16 соатга камайтириш меъёри тасдиқланди;

- илмий-педагогик йўна­лиш­даги магистр дара­жаси учун ҳар ойда мактаб ўқитувчиларига ОҲКнинг 10 баравари (25,5 минг тенге) миқдорида устама ҳақ тўлаш;

- синф раҳбарлиги ва дафтар текширганлик учун тўланадиган пулни икки ҳисса кўпайтириш;

- малака даражаси учун мак­­таб директорлари ва улар ўрин­босарларининг маошини 30дан 100 фоизгача қўшимча тўлаб, ошириш;

- ҳарбий хизматга чақиришни кейинга қолдириш; халқаро тан­ловлар ва мусобақаларнинг ғо­либлари, турли олимпиадалар ва спорт мусобақалари лау­ре­атларини тайёрлайдиган педа­гогларга 3 лавозим маошига тенг миқдорда бир йўла пул тўлаш;

- “Қозоғистонда хизмат кўр­сатган ўқитувчи” давлат унвонини тайинлаш ва унинг со­ҳиб­ларига ОҲКнинг 1000 барава­рида бир марта пул тўлаш;

- 42 кун дам оладиган педа­гогларнинг дам олиш муддатини 56 кунга узайтириш.

 Педагогга ҳурматсизлик қилинса...

Қозоғистон Республикасининг “Пе­­­­­дагог мақоми тўғрисида” Қо­­­ну­нига биноан педа­­­­­­гогни ҳурмат қил­­маганлик учун қанча миқ­дорда жа­­рима солинади?

7-6. Педагогга ўзининг лавозим вазифаларини бажариш вақ­тида носоғлом муносабат, ҳур­мат­сизлик, масхаралаш ва шу жумладан, ОАВ ёки те­ле­­­­­комму­никация каналлари орқали ҳур­матсизлик кўрсатиш – жисмоний шахсларга 30 ойлик ҳисоб кўрсаткичи (ОҲК)нинг 30 бараварида жарима со­лишга олиб келади.

7-7. Ушбу модданинг 7-6 бан­дида кўзланган, ўн икки ёшдан ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан қилинган ҳаракатлар – ота-онага ёки улар ўрнидаги кишилар (васийлар)га ОҲКнинг 20 баравар миқдорида жарима солишга олиб келади.

7-8. Ушбу модданинг 7-6 бандида кўзланган, маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил ичида қайталанган ҳа­ра­катлар – жисмоний шахс­ларга ОҲКнинг 40 баравари миқдорида жарима солишга ёки беш кеча-кундузгача муддатга маъмурий қамоқ жазосига олиб келади.

7-9. Ушбу модданинг 7-7 бан­дида кўзланган маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил ичида қайталанган ҳаракатлар – ота-онага ёки уларни ал­маштирадиган шахсларга ОҲКнинг 30 баравари миқдорида жарима солишга олиб келади.

7-3.

1). Қозоғистон Респуб­лика­сининг қонунларида кўзланган вазиятларни ҳисобга олмаганда, педа­гогни касбий вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш;

2). Педагогдан Қозоғистон Республикасининг таълим соҳа­сидаги қонунида кўзланмаган ҳисоботни ёки ахборотни талаб қилиш;

3). Қозоғистон Респуб­лика­сининг қонунларида кўзланмаган текширишларни юритиш;

4). Педагогга товарлар ва кўр­сатиладиган хиз­матларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш;

5). Давлат ўрта таълим таш­килотининг пе­да­гогини ўз кас­бий хизматини амалга оши­риш вақ­тида нодавлат таш­килот­ларнинг тадбирларини ўт­­­­ка­зиш­га жалб қилиш туридаги ноқо­нунийлик – огоҳлантиришга олиб келади.

7-4. Ушбу модданинг 7-3 бан­дида кўзланган маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил ичида қайта такрорланса – ман­сабдор шахсларга – 20, кичик тадбиркорлик субъектларига ёки ноти­­­­­­жо­рат ташкилотларига – 60, ўрта тадбиркорлик субъектларига – 80, йирик тад­биркорлик субъект­ларига ОҲК­нинг 120 баравари миқдорида жа­рима со­лишга олиб келади.

*** 2020 йилги 1 ОҲК миқдори 2651 тенге деб белгиланган.

2020-01-11, 04:41 609
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.