26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Гўшт савдоси – диққат марказида

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев Сайрам туманида гўшт савдоси билан боғлиқ вазиятни тартибга келтиришни тайинлади. 

Маълумки, туман бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида пешқадам. Бу ерда ҳам деҳқончилик, ҳам чорвачилик жадал ривожланмоқда. Бироқ сўнгги пайтда гўшт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган дўконлар фаолияти вилоят раҳбариятининг норозилигига сабаб бўлди. Гўшт ва гўшт маҳсулотлари сотиладиган савдо ўринларининг носозлиги ҳамда солиқ тўлаш тартиби бузилаётгани тегишли чоралар кўришга ундайди.

Вилоят ҳокими ушбу масалаларни зудлик билан ҳал этишни топширди. Сайрам тумани ҳокими У. Садибековнинг ўтган йилги ишлар сарҳисоби юзасидан маърузасини тинглаб, таъкидланган соҳага масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берди.

Шунингдек, у Сайрам тумани ва Шимкент шаҳри ўртасидаги автойўл қурилишини қисқа муддат ичида тугатиш вазифасини топширди. 

Дарвоқе, Сайрам тумани жорий йилда газ ва ичимли сув билан  тўлиқ таъминланади.  Шунингдек, “Меҳнат” дастури ва “Ғамхўрлик” янги лойиҳаси доирасида салмоқли ишлар бажарилади.

Йиллик ҳисоботдан сўнг Ўмирзақ Естайули Сайрам тумани фуқароси Алибек Байназарни қабул қилди. Фахрий отахон ҳокимдан обдон тўзиб, яроқсиз ҳолга келган “Кўксаёқ-Оқсув-Шаян-Мингбулоқ” автойўлини тузатишга ёрдам сўради. Ушбу йўлдан жуда кўп автомобиллар катта тезлик билан юради ва у бир неча қишлоқлар орасидан ўтган. 

Вилоят ҳокими мазкур йўлни тузатишга республика бюджетидан маблағ олинишини айтиб, муаммо февраль ойида ечимини топишини маълум қилди.

2020-02-04, 05:08 460
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.