26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги касб эгалари 300га яқинлашиб қолди

Ўмирзақ Шўкеев Қазиғурт тумани ҳокимининг 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботини тинглади. 

Туман раҳбари Тўлеген Телғараев ўтган йилги натижалар ҳақида гапириб, жорий йилда амалга ошириладиган режаларни ўртага ташлади. Туманда кичик ва ўрта бизнес бўйича 32та лойиҳа йўлга қўйилиб, “Ёш тадбиркор” лойиҳаси яхши натижа бермоқда. 

“Меҳнат” давлат дастури доирасида 268 нафар шахс 921,5 млн. тенге насия олиб, ўз ишини бошлаган, айни пайтда тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. Туман бўйича 154 нафар ногирон муқим иш билан таъминланган. Қазиғуртда туризмни ривожлантириш ишлари йўлга қўйилиб, сайёҳлик иншоотларини таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда, дейилди йиғилиш давомида. 

Бошқармалар раҳбарлари туманда амалга оширилаётган ишлардаги қатор камчиликларни тилга олдилар. Таъкидлаб айтадиган бўлсак, соҳа мутахассислари Қазиғурт туманида ветеринария аҳволининг мақтовга арзимаслигини айтиб, бонг урдилар. Ушбу соҳанинг жорий йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги бошқармаси тасаhруфига ўтиши сабабли бироз туманларнинг камчиликлари юзага чиқди, дейди мутахассислар.

Яхши йўлга қўйилмаган давлат-хусусий ҳамкорлиги соҳаси ҳам танқидга учраб, чорвачиликда бажарилмаган ишлар ҳам назардан четда қолмади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-02-04, 05:09 377
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.