26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Энг муҳими – халқ манфаатлари

Хабарингиз бор, ўтган жума куни вилоят ҳокими Ў. Шўкеев 2019 йилги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт натижалари бўйича аҳоли олдида ҳисобот берди.

Қозоғистонда ҳокимларнинг аҳоли олдида ҳисобот бериши 2005 йилдан буён йўлга қўйилган. Ва ҳар сафар ҳисоботларга оид тезислар, аввалдан оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниб, аҳолига таништирилади (“Жанубий Қозоғистон” 1.02.2020й. №11-12 “Қилинган ишлар оз эмас, вазифалар янада кўпроқ”). 

 Вилоят ҳокими ўз ҳисобот мажлисини минтақадаги ҳокимлар ҳисоботлари тугагач, ўтказди. Унгача қатор туманларга бориб, айрим ҳокимларнинг ҳисобот йиғилишларида қатнашди, аҳолини қизиқтираётган ва ташвишлантираётган муаммо-масалалар билан яқиндан танишди, уларни ҳал қилишда бош-қош бўлди.

Шу ўринда савол туғилади, жануб аҳолисини кўпроқ қайси муаммолар қийнаб келмоқда? 

Улар ҳокимиятдан қайси муаммоларни бартараф этишни сўраб, мурожаат қилмоқда?

Бугунги кунда, одамларни кўпроқ ер, ижтимоий таъминот, уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасига оид масалалар таш­­­­­­­­­вишга солмоқда. Вилоят ҳо­кимлигига бу ҳақда 4134та арз-шикоят келиб тушгани гапимизни тасдиқлайди. Минтақанинг би­ринчи раҳбари уларни ҳал этиш учун мутасадди идоралар бошлиқларига тегишли топши­риқлар бериб, ечимини шахсан ўзи назорат қилмоқда.

Бундан ташқари, ўзи ва ўрин­босарлари 809 фуқарони  қа­бул қилиб, муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топишда ёр­дамлашди. 

Бугунги кунда аҳоли ва ҳо­кимлик ўртасидаги ўзаро ишонч­ни мустаҳкамлашга хиз­мат қиладиган янги мар­казлар очил­ган. Булар – “ФРОНТ-ОФИС” маркази, Nur Otan партиясининг вилоят фи­лиа­лидаги “Open Space” шакли­даги замонавий кабинет.  

Маълумки, ҳозир янгидан барпо этилган Туркистон ви­­­­лоятини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кам таъминланган ва ижтимоий кў­макка муҳтож оилаларни мод­­дий-маънавий қўллаб-қув­­­­­­­­­­­ватлаш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва улар фаолиятини янада ри­вожлантириш борасидаги ишлар алоҳида ўрин тутади. 

Вилоятимиз юқорида таъ­­кидланган муҳим вази­фа­­лар­ни бажаришда анча ютуқ­ларни қўлга киритди. Вилоят бюджети 561 млрд. тенге ўрнига йил охирига бориб 778 млрд. тенгега етди. 

Лекин, 24 июнда Арис шаҳ­рида рўй берган офат вилоят раҳбарларини шоши­риб қўйди, бир маромда ривожланаётган минтақа ҳаётини издан чиқариб юборди. Шукрки, фалокат оқи­батларини бартараф этиш учун бутун республика оёққа турди, борини сарфлаб, Арис шаҳрини қайта тиклаб берди. Натижада  7634та иншоот аслига кел­ти­рилди, айтиш керакки, шаҳар қайта “туғилди”. 

 Ўтган йилги ишлар орасида яна бир аҳамиятлиси, ўлкамизда бола кўп туғилади, серфарзанд оилалар жуда кўп. Шу боис уларни давлат томонидан қўл­лаб-қувватлаш масаласи ўта долзарб. Маҳаллий бошқа­­­­рув органлари кўп болали оила­­ларнинг нафақат ижти­моий таъминоти, балки 1 ёш­дан 18 ёшгача бўлган бола­ларнинг кафолатланган ижти­моий па­кети, “Ғамхўрлик” дас­­турини ҳам баҳоли қудрат амалга ошириб келмоқда. Таъкидланган дастур орқали муҳ­тож оила аъзолари ишга жой­лаштирилмоқда, ўқи­тил­моқда ва уларнинг бошқа маиший масалалари ҳал этил­моқда.

Ҳоким ҳисоботидан ўрин ол­ган яна бир муҳим жиҳатга эъти­борингизни қаратмоқчимиз. 

Маълумки, вилоятимизда электр энергия манбалари тан­қис. Шу боисдан “Яшил иқти­содиёт” сиёсатини қўллаб-қув­­ватлаш мақсадида 6та янги ло­йиҳа ишга туширилмоқда. Жум­ладан, “EcoProTech Astana” МЧБ Сариоғоч туманида қуввати 20 МВТни ташкил этадиган қу­ёш электр станциясини ишга туширди. Лойиҳа қиймати 13,3 млрд. тенгени ташкил этади. 

Саноат соҳасини ривож­лан­тириш доирасида “Standard Petroleum & Co” МЧБ лойиҳавий қиймати 95 млрд. тенгени таш­кил этадиган (1000га яқин янги иш ўринлари очилади) нефтни қайта ишлаш заводи қурилишини бошлади. Замо­навий корхонанинг 1-навбати жорий йилда фойдаланишга топширилади, деб кутилмоқда.

Бу завод Мустақиллик йил­ларида замонавий ускуналар билан жиҳозланган дастлабки нефть заводи эканини алоҳида қайд этиш зарур. Агар ишга туширилса, йилига 2 млн. тонна маҳсулот ишлаб чиқаради. 

Барчага маълумки, бугунги энг долзарб масалалардан бири Туркистон шаҳри экологиясини яхшилаб, вилоят марказида аҳоли яшаши учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдир. Ҳокимлик мазкур масалани ҳал этиш учун вилоятда биринчи марта 7700 га ҳудудда “Яшил белбоғ” барпо этишга киришди. Бугунги кунда 2300 га майдонда 1 млн.тупдан зиёд турли кў­чатлар экилган. Ушбу тадбир шу билан тўхтаб қолгани йўқ, жорий йилда 2400 гектарда 1 млн.тупдан ортиқ кўчат ўтқа­зилади, умумий режа 2022 йил­да ниҳоясига етади.  

Хулоса шуки, аҳоли туман, шаҳар, вилоят биринчи раҳбар­ларининг зиммаларидаги ва­­зи­фаларни қандай бажара­ётганлигига, ўзгаларга бўлган муносабатига қараб бутун дав­­латга баҳо беради. Де­мократик мамлакатларда аҳоли му­ам­моларининг 80 фоизи ма­ҳал­лий давлат органлари да­ражасида ҳал бўларкан.

Лекин бугунги кунда уларни ўнглаш учун вақт ва маблағ зарур. Халқимиз ҳам буни яхши тушунади.

Ва шунинг учун ҳам ҳокими­нинг ишидан мамнун, фаолия­тини холисона баҳолаб, келгуси ишларига омад тиламоқда.

Ҳозирча, вилоятимизда йил­лик ўсиш барқарор, ривож­ла­нишга доир режалар ижроси кўнгилдагидек, ҳисоботдаги иш­лар шунчаки ҳавойи гаплар ёки расмиятчилик эмас. Амалда Туркистон вилояти пешқадам, ҳар жабҳада ўсиш бор, буни республика миқёсида – олдинги ўринларда кўринаётганимиз тасдиқламоқда.    

Шу ўринда АҚШнинг маш­ҳур президенти Томас Жефер­соннинг “Бошқариш санъа­ти аслида ҳалол бўлиш санъа­ти­дан иборатдир” деган жум­ла­­сига амал қилиб ишлаган ҳо­­кимларнинг иши ҳам, режаси ҳам аъло бўлишига шак-шубҳа йўқ. 

Н. МАВЛОНОВА, 2020-02-18, 04:48 391
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.