26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги кичик туманлар пайдо бўлади

2020 йилнинг сўнгига қадар “Туркистон” ижтимоий тадбиркорлик корпорацияси” ҲЖ Туркистон шаҳрида 25та уй-жой мажмуаси қурилишини тугатишни режаламоқда. 

“Туркистон” ИТК раҳбарияти ва қурилиш компаниялари вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда “Сирдарё” ва “Арман” уй-жой мажмуалари қурилишини ниҳоясига етказиш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар чоғида қурувчиларда уйларни битказиш учун маблағ етишмаслиги муаммо бўлаётгани аниқланди. Учрашув натижаларига кўра икки томон молиялаштириш шартларини белгилаб, аниқ механизмларини маъқуллади.

Сотишга мўлжалланган объектларнинг умумий майдони 58 минг квадрат метр, умумий қиймати тахминан 10 млрд. тенгени ташкил қилади. Янги кичик туманнинг бунёд этилиши 800дан зиёд ёш ва кўп болали оилаларга бу йил бошпанали бўлиш имкониятини беради. 

Эслатиб ўтсак, 2019 йили “Нурли ер” давлат дастури доирасида “Туркистон – янги шаҳар” кичик туманида 6та уйнинг қурилиши тугатилди. 2020 йили эса 25та кўп қаватли уйни битказиш кўзда тутилмоқда.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2020-02-22, 03:31 495
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.