26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яна бир оила уйли бўлди

Nur Otan партияси вилоят филиалининг “Ғамхўрлик” дастурида ўтрорликлар ҳам фаол қатнашмоқда. Бунга қадар кўплаб эзгу ишларни бажариб, ёрдамга муҳтож икки оилага уй-жой олиб берган қишлоқ фаоллари хайрия ишларини  ҳаётий шиорларига айлантирган гўё. 

Яқинда яна бир оила дастур доирасида уйли бўлди. Шаулдер қишлоғида 18 йилдан буён ижарада яшаб келган П. Бейсенбиев хонадонида зўр хурсандчилик.

Nur Otan партияси Ўтрор туман филиалининг раиси, туман ҳокими А. Жунисов янги уй соҳибларини қутлаб, рўзғор техникасини тортиқ қилди ва “Ғамхўрлик” дастури бундан кейин ҳам фаоллашиб, ишга яроқли оила аъзоларига иш топиб беришни  ўйлаётганини таъкидлади.

Туманнинг волонтёр ёшлари ҳам бу ишга ўз ҳиссаларини қўшишди. Улар янги уй атрофини тозалаб, ободонлаштиришга кўмаклашишди.

Мўътабар онахон Н. Байдаулетова уй-жойли бўлишига ёрдам берган шаулдерлик мурувватли инсонларга миннатдорчилик билдирди. 

Бугунги кунда Туркистон вилоятида партиянинг “Бахтли оила” лойиҳаси ва “Ғамхўрлик” дастури доирасида мингдан ортиқ эҳтиёжманд одамларга ёрдам кўрсатилди. Партия етакчилигида 5та оила ҳомийлар ҳисобидан уй-жойли бўлди.

Nur Otan партияси вилоят филиалининг матбуот хизмати, 2020-02-29, 04:00 361
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.