26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Учинчи форум туркистонда ўтади

Жорий йилнинг кузида Туркистон шаҳрида Қозоғистон – Ўзбекистон ҳамкорлик форуми ўтади.

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистон Респубикасининг Урганч шаҳрида Ҳукумат раҳбари иштирокидаги “Агросаноат кооперацияси, саноат ҳамда туризм соҳасидаги минтақавий бизнес ҳамкорлиги” мавзуидаги иккинчи Ўзбекистон – Қозоғистон минтақалараро ҳамкорлик 2-форумида иштирок этди.

Тадбирда ҚР Бош вазири А. Мамин ва ЎР Бош вазири А. Орипов, шунингдек, икки давлатнинг бизнес-ҳамжамияти аъзолари иштирок этишди. Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари М. Мирзалиев минтақанинг сармоявий ҳамда сайёҳлик салоҳиятини таништирди. Ўзбекистон Туркистон вилояти ва умуман, Қозоғистоннинг муҳим стратегик ҳамда ишончли ҳамкори ҳисобланади. Шунга мувофиқ, Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг Туркистон вилоятини ривожлантиришдаги муҳим жиҳатларини таъкидлаш лозим.

Форум доирасида Туркистон вилояти ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари орасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида 7та шартнома ва умумий қиймати 50 млн. АҚШ долларидан иборат 3та экспортга оид шартнома имзоланди. Бу тадбир ҳудудлараро муносабатларни янада ривожлантириб, мустаҳкамлашга таъсир кўрсатиши муқаррар.

Икки давлат минтақаларига сармоя жалб қилиш доирасида Туркистон вилояти ҳокими ва Тошкент, Сирдарё вилоятларининг ҳокимлари ҳамкорлик ҳамда Туркистон ва Тошкент вилоятлари Тадбиркорлар палаталари минтақаларга сармоя жалб қилиш доирасида дўстона ҳамкорлик тўғрисидаги шартномаларни имзолади.

Шунингдек, Туркистон ва Нурафшон шаҳарларининг ҳокимликлари орасида сармояларни биргаликда жалб қилиш ҳамда экспортни ўзаро ривожлантириш тўғрисидаги шартномага қўл қўйилди. Ҳокимликлар сармоявий лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш ҳамда икки шаҳардаги сайёҳлик доирасини ўзаро кенгайтиришга келишиб олишди.

Форумда ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ва Туркистон вилоятининг қўшма туризми бошланадиган Буюк Ипак йўли бўйича режалаштирилган турлар билан бирга, “Олтин квадрат” янги ва ҳозирги замон сайёҳлик йўналишлари тайёрланаётгани айтилди. Форум тугагач, Туркистон, Тошкент, Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларининг туризм иншоотларини бир йўналишга келтирадиган сайёҳлик кластерига оид тўрт томонлама шартнома имзоланди.

Туркистон вилояти туризм масканига айланади

Таъкидлаш жоизки, Туркистон вилояти ўзининг гўзал табиати, тарихий жойлари билан танилган, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун янада жозибадор бўлиб бормоқда. 2019 йилда ўлкамизда 2 миллионга яқин одам меҳмон бўлган.

Вилоятнинг янги тарихи бошланиши биланоқ шаҳарда автотранспорт йўллари қурилиши, шунингдек, 3 млн.дан зиёд одам қабуллаш имконига эга халқаро аэропорт қурилиши жадаллаштирилди. 

Туркистон жорий йилнинг кузида ўтадиган Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг Саммитини ўтказишга тайёр деб айтиш мумкин. Бугунги кунда шаҳарда қатор ижтимоий-маданий иншоотлар, жумладан, “Буюк Ипак йўли анъанавий амалий санъат миллий маркази”, ҳудуди 7000 квадрат метрни ташкил этадиган амфитеатр, мусиқий фаввора, шарқ ҳаммоми, дунё миқёсидаги музейлар, тарихий марказлар қад кўтарди. Шунингдек, Конгресс холл, “Карвон сарой” кўптармоқли сайёҳлик мажмуаси қурилиши, “Риксос” ҳамда “Хилтон” каби жаҳон андазаларига мос меҳмонхоналар қурилиши олиб борилмоқда. Шаҳарда 24та кўпқаватли уй-жой қурилиши юритилиб, яна 73тасининг қурилишини бошлаш кўзда тутилган. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туҳфаси – майдони 80 гектарли масжид қурилишини ҳам таъкидлаш жоиз.

Форум давомида икки давлат етакчи корхоналарининг кўргазмаси ўтиб, унда Туркистон вилояти тадбиркорлари минтақанинг туристик йўналишлари ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотлари билан таништирдилар. Чунончи, туризм бошқармаси ҳамда “Turkistan tourism centre” сайёҳлик ахборот маркази, “ShimTour” ҳамда “Quansh tour” туристик компаниялари, “Industry Tourizm Association Of Central Asia” (“ITA Of CA”) туристик компаниялари, “Сарыағаш Тур”, “Сапар Сарыағаш” компанияси ҳамда “Сарыағаш ЕСК” санаторийси вакиллари ўзларининг сайёҳлик реклама мақолаларини тавсия этиб, форум иштирокчиларига минтақанинг туристик салоҳияти ҳақида гапириб беришди.

“Кентов трансформатор заводи” ҲЖ, “Қайип ата” МЧБ, “Ўрдабаси Қус” МЧБ, “Dala Fruit.kz”, “CG Foods Central Asia” ҳамда ҳунарманд Г. Кунхўжаев ўз маҳсулотларини намойиш қилди.

Форумда 2020 йил октябрь ойининг иккинчи ярмида Туркистон вилоятида учинчи Қозоғистон – Ўзбекистон минтақалараро ҳамкорлик форумини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.

2020-02-29, 04:07 459
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.