26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саховатни шиор қилиб...

Туркистон вилоятида “Ғамхўрлик” акцияси қулоч ёймоқда

Вилоятимизда йўлга қўйилган “Ғамхўрлик” лойиҳасини қўллаб-қуватловчи тадбиркорлар сафи ортиб бормоқда. Кам таъминланган оилаларни ўз қарамоғига олган сахий инсонлар кўпчиликка ибрат бўлиши шубҳасиз. Бунга гувоҳ бўлган вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев олис туманларни оралаб, бошпанасиз яшаётган баъзи бир хонадонларда бўлди.

Жумладан, чордаралик Хатича Амансатова 7 қиз ва бир ўғли билан кўп йиллардан буён ижарада кун кечиради. Турмуш ўртоғи ногирон. Тўнғич қизлари коллежда таҳсил олади. Онахон учрашувда минтақа раҳбарига ўзининг уйи бўлишини орзу қилишини айтганда, вилоят раҳбари маҳаллий ҳокимликка ушбу масалани ўрганиб, ижобий ҳал қилишни топширди. 

Тадбиркорлар ҳомийлигида яна бир хонадон бошпанали бўлди. Келес туманида яшовчи Фарида Абдуллаева ёлғиз боласи билан эски уйда яшайди. Мазкур оиланинг аҳволи билан танишган вилоят раҳбари оила бошлиғининг ишсиз эканлигини эътиборга олиб, давлат дастури доирасида ишга жойлаштиришни топширди. Маҳаллий тадбиркор Нурлан Базарбаев ушбу оилани бошпана билан таъминлашни ўз зиммасига олди.

Келес туманида ёрдамга муҳтож 178та оила аниқланиб, барчасига масъул ходимлар тайинланди, кам таъминланган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш топширилди. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-03-03, 04:42 501
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.