26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёлғон ахборот тарқатганлар жазоланади

Уйдирма, ёлғон ахборот тарқатган одам – ҚР Жиноят кодекси бўйича жавобгарликка тортилади. Коронавирусга тегишли миш-мишлар тарқатиб, аҳоли ичида шов-шув кўтаришга бўлмайди. Худди шундай маълумот билан ҳозир вилоятда 3 фуқаронинг устидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Буни минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда Туркистон вилоят полиция департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Абдиғани Сейдуалиев маълум қилди. 

– ҚР Жиноят кодексининг 274-моддаси “Миш-миш, ёлғон ахборот таратиш” деб аталади ва унинг жазо чорасида 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш кўрсатилган. Вилоятда Мақтаарал, Чордара ва Кентов шаҳрида худди шундай 3та маълумот рўйхатга олинди. Улар коронавирусга оид ўқув-машғулот ишларини қўл телефонига тушириб, шу минтақаларда вабо тарқалмоқда, деган мазмунда видеотасмаларни ижтимоиий тармоқларда тарқатган. Ҳозир тергов ишлари олиб борилмоқда, – деди Абдиғани Тўйчиули.

Шу билан бирга, ушбу қонунга кўра жамоат тартибини бузиш, фуқаролар ёки ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказиш хавфини туғдирадиган ёлғон ахборотларни таратганлик учун ойлик ҳисоб кўрсаткичининг 1000 баравари миқдорида жарима солиш ёки ўша миқдордаги тузатиш ишларига ёки бир йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси кўрсатилган.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати., 2020-03-19, 03:24 758
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.