26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўмирзақ Шўкеев: Ҳар қандай вазиятга тайёр бўлишимиз керак

COVID-19 вирусини юқтирган беморлар аниқланган ҳолларда инфекциянинг тарқалишига чек қўйиш учун хавфли ўчоқ қуршовга олинади. Вилоят ҳокими ҳар бир туман раҳбарига 100 одамлик қуршов ўринларини тайёрлашни юклади.

Вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтган ҳафталик мажлисда элдаги фавқулодда вазият пайтида бажариладиган ишлар пухталанди. Минтақа раҳбари барча туман ҳокимларига коронавирус инфекциясининг тарқалишига тўсиқ қўйиш тадбирларини кучайтириб, ҳар қандай вазиятга тайёр туришни топширди.

– Кутилмаган ҳолатларга шай бўлишимиз керак. Ҳар бир фуқаронинг саломатлигини инобатга олган ҳолда, улкан жавобгарликни ҳис этиш, 

тайёргарлик ишларига жиддийлик ва қунт билан қараш зарур. Дардга қарши кураш учун керакли барча шароитлар яратилиши лозим, – деди Ўмирзақ Естайули.

Хавфли касалга ўхшаш белгилари бор фуқароларни аниқлаш мақсадида вилоят ҳудудида 240 тўшак-ўринли провизорли госпиталлар тайёрланган. Бундан ташқари, барча туманлар ва шаҳарлардаги юқумли касалликлар бўлимлари тайёр қилиб қўйилган.  Беморлар алоқада бўлганларни ажратиш учун вилоят ҳудудида 505 ўринли обсервация маркази очилган. Унда 300дан зиёд тиббиёт ходими хизмат кўрсатади.

Изоляция шифохоналари зарур дори-дармонлар ва ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмалари билан тўлиқ таъминланган. Блок-постларда тиббиёт ходимлари керакли асбоб-ускуналар билан таъминланиб, қўшимча буюртмалар берилган. Барча тиббиёт муассасаларидаги тиббий ходимлар коронавируснинг клиникаси, даволаш ҳамда ташҳис бўйича мунтазам тайёргарликдан  ўтказилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-03-31, 02:57 444
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.