26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шифокорлар устама ҳақ олди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг коронавирус билан курашаётган тиббиёт ходимларига ёрдам кўрсатиш тўғрисида топшириқ бергани барчамизга маълум.

Шунга мувофиқ, Шимкент шаҳридаги 1300га яқин тиббиёт ходимларига устама хақ тўланди.

Буни Шимкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Ербўл Садир шаҳар соғликни сақлаш бошқармасида ўтган брифингда маълум қилди.

Тиббиёт ходимлари фаолиятининг хавфлилик даражасига қараб 3 тоифага ажратилган эди. Биринчи тоифадаги ўта хавфли вазиятда ишлаётган 24 нафар тиббиёт ходимига 8,7 млн. тенге бўлинди. Иккинчи тоифадаги шифокор ва фельдшерлар, жами 845 тиббиёт ходимига 258,3 млн.тенге ажратилди. Учинчи хавфсизлик даражасидаги  421 тиббиёт ходимига 51,3 млн.тенге бўлинди.

– Устама ҳақ олганлар жонлантириш бўлимлари ва юқумли касалликлар касалхонаси шифокорлари, карантин ҳудудларидаги ўрта ҳамда кичик тиббиёт хизматчиларидир. Шунингдек, провизорли стационар ва тез ёрдам хизмати врачлари ва тез тиббий ёрдам ҳайдовчилари ҳам бор, – деди Е. Садир.

Шаҳардаги эпидемиологик аҳвол товарлар ва хизматлар сифати ҳамда хавфсизлигини назорат қилиш департаменти, шаҳар ҳокимлиги ҳамда Шимкент шаҳар соғликни сақлаш бошқармаси назоратида. Эпидемияга қарши чора-тадбирлар узлуксиз давом этмоқда.

Шимкент шаҳри фавқулодда вазият штаби, 2020-04-13, 23:46 615
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.