26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚР Президенти: ҳаммаси яхши бўлади

Қозоғистон Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Қасим-Жўмарт Тўқаев пойтахтда ҳарбий йиғинга чақирилган ҳудудий мудофаа бригадаси ҳарбий хизматчилари билан учрашди.

Шунингдек, у Қуролли Кучларнинг техник тайёргарлиги ва шаҳар ҳокимлигининг фавқулодда вазиятни таъминлашга доир фаолиятини текширди. Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони билан мамлакатимизда ҳарбий хизматга мажбурий жалб этилганларни махсус йиғинга чақириш, ҳарбий хизматчиларни коронавирус пандемиясига қарши курашда техник ва жанговар қуроллар билан таъминлаш жараёни ҳақида ҳисобот берди.

 Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кулгинов пойтахтдаги бугунги вазият, шу жумладан, озиқ-овқат, тиббий воситалар, шаҳарнинг дезинфекция қилиниши, юқумли касалликларга мўлжалланган қўшимча касалхона қурилиши бўйича ҳисобот берди.

– Иншоотларни кузатиш, кўчаларда тартибни сақлаш муҳим эканлиги равшан. Бироқ, ҳозирги вазиятда энг асосий вазифа дезинфекция қилишдир. Бу жуда хавфли вирус. Шу сабабли дезинфекциясиз ижобий натижага эришиб бўлмайди, – деди ҚР Президенти.

Шунингдек, Давлат раҳбари фавқулодда ҳолат режимининг барча талабларига қатъий риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

Қасим-Жўмарт Тўқаев чақирилувчиларга эл хизматига келганлари учун миннатдорчилик билдирди. 

– Барчангизга катта раҳмат! Сиз жуда муҳим ишни бажаряпсиз. Бу ҳақиқий ватанпарварликдир. Бугунги кунда одамлар ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат ҳақида жуда кўп гапиришади. Аммо ишга келганда ўзини четга олиб қочади. Сиз эса бу ерга ихтиёрий равишда юртга, Ватанимизга хизмат қилиш учун келдингиз. Шунинг учун барчангизга самимий миннатдорлик билдираман, – деди Олий Бош қўмондон.

Akorda.kz, 2020-04-18, 01:55 361
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.