26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ў. ШЎКЕЕВ МАҚТААРАЛГА ОИД МАЪЛУМОТ БЕРДИ

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев Ҳукумат соатида Мақтааралдаги аҳвол ҳақида маълумот бериб, фавқулодда вазият муносабати билан олиб борилаётган ишларга тўхталди.

– Сўнгги маълумотларга кўра, 7639 гектар экин майдонини сув босган. Қанча мол нобуд бўлгани аниқланмоқда, барча чиқимлар ҳисоб-китоб қилинмоқда, – деди минтақа раҳбари.

Бугунги кундаги маълумотларга кўра, 14та аҳоли манзилидан 31606 фуқаро эвакуация қилинган. Жумладан, 6127 аҳолига эга 5та овулни сув босган (Женис, Жанатурмис, Фирдавсий, Ўргебас, Дўстлик), 7та аҳоли манзилини сув босиш хавфи юқори, 2та аҳоли манзили (Мирзакент, Ақжўл) аҳолиси ўз уйларига қайтиб, жойлашмоқда. 

Ўзингизга маълум, 2 май куни туманда тезкорлик билан штаб ташкил қилинди. Авария-қутқарув ишларини юритишга 986 одам, 10 дона сузиш транспорти, 180та техника сафарбар этилди. Қизилўрда, Жамбил вилоятлари ва Шимкент шаҳридан 30та сув ҳайдайдиган техника олиб келинди. Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисмидан 413 ҳарбий хизматчи ва 37та техника жалб қилинди. Алмати шаҳридаги қутқарув батальонидан 320 ҳарбий хизматчи ва 26та техника келяпти. 

Атакент, Мақтаарал, Жамбил қишлоқ округларида очилган 19та эвакуация пунктига 3200 киши жойлаштирилди. Таъкидлаш жоизки, Мирзакент ва Ақжўл аҳоли манзилларида яшовчилар уйларига қайтгани учун пунктлар 24тадан 19тага қисқарди.

–Эвакуация пунктлари зарур ускуна, озиқ-овқат билан таъминланган. 120 нафар тиббиёт ходими тиббий ёрдам бермоқда. Жетисай шаҳрида ҳам қўшимча 3та эвакуация пункти ташкил қилинди, – деди Ў. Шўкеев.

Қўшни вилоят тадбиркорлари ҳам турли ёрдамларини беришмоқда.

Фавқулодда вазият оқибатида бугунги кунгача бўлган ҳисоб-китоблар бўйича 845та уй, 3та мактаб, 5та болалар боғчаси, 4та тиббиёт муассасаси, битта маданият уйи ва 10та дўконни сув босган. Женис овулидаги кўприкни (узунлиги 10 метр, эни 6 метр) ва республика, вилоят, туман аҳамиятига эга 54,7 чақирим йўлни сув ювиб кетган.

Туман жамоат тартибини сақлаш ва сув босган уйлардаги мол-мулкни муҳофаза қилиш учун 10та блок-бекат ўрнатилиб, полиция департаментининг шахсий таркибидан 335 ходим ва 57та техника сафарбар этилди. 

Нурли жўл, Ўргебас, Иристи ва Жантақсай аҳоли манзилларида 3,3 чақирим узунликда дамба ётқизилди. 

Аҳоли манзилларини сув босишдан огоҳлантириш мақсадида Мақтаарал туманининг 15та аҳоли манзилида овоз кучайтиргичлар ўрнатилди. Сув йўлига тўсиқлар босилиб, 3та коллектор қўйилди.

Бундан ташқари, Мақтаарал туманидан сувни тезроқ ҳайдаш мақсадида Ўзбекистон томонидан Жетисай тумани, Қўғали аҳоли манзили ёнида “марказий бетпақдала коллектори” орқали автойўл кўпригини айланиб ўтадиган канал қазилди.

“Қазсушар” мутахассисларининг билдиришича, баъзи аҳоли манзилларида сув сатҳи 3-4 сантиметрга пасайган.

2020-05-06, 06:41 435
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.