26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстликка завол етмасин!

Куни кеча Қозоғистон Парламенти Мажлиси депутати, ҳамкасбим Фахриддин Қоратоев телефон орқали боғланиб, Ўзбекистонда сўнгги вақтларда юз берган талафотлар муносабати билан барча ўзбекистонликларга ҳамдардлик билдириб, ҳаммамизга тинчлик-омонлик тилади.

Суҳбат давомида Фахриддин ака интернет тармоқларида баъзи кимсалар томонидан ўзбек-қозоқ дўстлиги, ўзаро ишончини сусайтиришга уриниб, ёлғон лавҳалар тарқалаётганидан дили хира эканлигини билдирди. “Дўстликка путур етказиш провокацияси”ни у кишининг қолган ҳамкасблари ҳам қоралашаётган экан.

Албатта, мен ҳам кўп миллатли Ўзбекистон фарзанди сифатида қардош ва қариндош бўлган Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ишонч бардавом бўлишини истайман. Чунки биз бир ариқдан сув ичиб, бир дастурхон атрофида ўтирамиз, нон-туз еймиз, тўйимиз ҳам, азамиз ҳам бир.

Тўғриси, Сардобадаги ҳолат ҳаммамиз учун яна бир синов даври бўлди. Нега, қандай қилиб, ким айбдор?.. Хуллас, саволлар кўп. Бироқ, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳар бир жараённи шахсан назорат қилиб бормоқда ва албатта, талафот сабабига ҳуқуқий баҳо берилади.

Аммо биздаги ишонч, дўстлик ва қардошлик ришталарига баҳо бериб бўлмайди. Чунки унинг баҳоси тенгсиз. Мен бунга ота-боболарим, оилам, ўзим ва униб-ўсаётган фарзандларим мисолида кўп гувоҳ бўлганман: ўзбек-қозоқ – эт билан тирноқ. Бизнинг энг катта бойлигимиз ҳам шу.

Ишончим комил: халқларимиз ўртасида ҳеч қачон тушунмовчилик бўлмайди ва бугун биз барчамиз ота-боболаримиздан мерос ўзаро ишончни сақлаб, келажакка қолдиришга қодир авлодмиз.

Бир-биримизга елкадош бўлиб, дўстлигимизни асрайлик!

Расул КУШЕРБАЕВ, Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати, 2020-05-12, 02:21 695
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.