26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бўш ўринлар ярмаркаси ўтди
Шимкент шаҳридаги “Кўр­газмалар маркази”да Қўс­танай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ҳамда Шарқий Қозо­ғистон вилоятлари иш берувчиларининг бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтди. Унда шимолий минтақалардан келган 636 иш берувчи жанубий­қозоғистонликларга таълим, соғ­­­ликни сақлаш, давлат бош­қа­руви, қишлоқ хўжалиги ва қури­лиш соҳаларидаги 1785 бўш иш ўринини тавсия эт­ди. Шу билан бир қаторда, яр­маркада маҳаллий 248 иш берувчи, шу жумладан, 30та йирик кор­хо­на 2500 бўш ўринга одам чақир­моқда. Тадбирда қатнашган ҚР Меҳ­нат ҳамда аҳолини ижти­мо­ий ҳимоялаш визири Тама­ра Дуйсенова ва Жанубий Қо­зо­­ғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев ишсиз­ларга тавсия этилган иш ўринлари билан танишиб, йиғилганлар олдида маъруза қилишди. Т. Дуйсенова аҳолиси ти­ғиз жойлашган Жануб мин­та­­қа­­­сида ташкил этилган мам­ла­катимизнинг 4та минтақаси ва вилоят иш берувчиларининг бўш иш ўринлари минтақалараро ярмаркаси аҳолининг иш билан таъминланишига ижобий таъ­сир кўрсатишига ишонч билдирди. – Бу ерда меҳнат кучи бир­мунча ортиқ бўлса, шимолий мин­тақаларда ишчи кучининг етишмаслиги сезилади. Шу боисдан ушбу ярмарка, Жа­­нубий Қозоғистон ви­ло­я­ти­­нинг фуқаро­ларига ўз му­тахассислиги бў­йи­ча иш то­пишда ёрдам бе­ради, деган умид бор. Ўрни кел­ганда, давлатнинг йўл ха­ра­жатлари ва бир йиллик бош­пана ижарасига кетадиган чиқим­ларни қоп­­­­лаш учун субсидия аж­ра­тишини ҳам айтиб ўтган маъқул. Меҳнат кучи ортиқ минтақалардан иш ўринлари кўп ҳудудларга кўчиб бориш ишчи ҳамда иш берувчининг ўзаро манфаатдорлиги асосида ихтиёрий равишда амалга оши­рилишини таъкидлаб ўт­гим ке­лади, – деди Тамара Қа­сим­қизи. Айтиш жоизки, мана шундай ярмаркалар 3-4 апрель кунлари минтақамиздаги Мақтаарал ҳамда Сариоғоч туманларида ҳам ўтиб, унда 200дан зиёд фуқаро оиласи билан Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ҳамда Шарқий Қозоғистон вило­ятларига кўчиб бориш ниятини билдирди. Ўз навбатида вилоят ҳокими Ж. Туймебаев аҳолини бир те­кисда жойлаштириш мақсадида ишчи кучи кўп мин­тақадан, у етишмаётган рес­пуб­лика­мизнинг шимолий минта­қала­рига ўз хо­ҳиши билан халқни кўчириш жуда муҳим қадам эканини таъкидлаб ўтди. – Элбоши Нурсултан Абишули Назарбаев “Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дун­ёвий рақобатбардошлик” номли Мактубида меҳнат бозо­рининг янгиланишида ишчи ку­чи зиёд ҳудудлардан у камёб жойларга кўчиришга оид янги мажбурият юклади. Шу билан бирга, ту­манлардан шаҳарларга ишчи кучини самарали жалб этишга қўллов кўрсатиш ке­рак­лиги ҳақида топшириқ берди. Бугун Элбоши қўйган ва­зи­фаларни биргаликда амалга ошириш мақсадида минта­қалараро бўш иш ўринлари ярмаркаси уюштирилди. Биз­нинг вилоятда табиий-иқлим ҳамда географик ша­роитнинг қулайлиги одам ин­дексининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Ўл­камизда аҳоли сони сўнгги ўн йилликда йил сайин 2 фоизга ўсиб, бугунги кунда 3 миллионга яқинлашиб қолди, – деди вилоят ҳокими. Шундан сўнг Ал-Форобий ном­­ли майдондаги рус дра­ма театри биносида ўт­ган “Минтақалараро меҳ­нат мазмундорлигини ри­вож­лан­­­тиришга оид бизнес-фо­­­рум”да бошқа ҳудудларга кў­чиш ниятини билдирган фуқа­ролар иштирокида Шимолий Қозоғистон, Қўстанай, Павлодар ҳамда Шарқий Қозоғистон вилоятларида тавсия этилган ижтимоий қўллов тадбирлари, кўчиш ҳақидаги муҳим масалалар муҳокама этилди.
C. ШАРИФБОЕВА., 2017-04-10, 12:00 750
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.