26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туб ислоҳотлар зарур

Янги вазият таълим ва фан тизимини тубдан ислоҳ қилишни тақозо этади

Миллий ижтимоий ишонч кенгашининг учинчи мажлиси пандемия сабабли онлайн шаклда ўтди. Давлат раҳбари Қ. Тўқаев раислик қилган йиғилишда одам капиталини ривожлантириш, таълим, соғликни сақлаш масалалари муҳокама қилинди.

ҚР Президенти мажлис кун тартибидаги масалалар ҳақида айтиб гапираркан, ҳар бир давлат учун одам капитали бош мавзуга айланганини таъкидлади.

– Янги аҳвол таълим ва фан тизимини тубдан ислоҳ қилишни тақозо этмоқда. Энди бу соҳанинг аҳамияти ошиб бориши шубҳасиз. Айниқса, иқтисодиётнинг ўзи шунга боғлиқлиги аниқ. Биз таълим ва фан соҳасининг келажакдаги ролини аниқ тушуниб олишимиз керак. Бутун мамлакат сиёсатини шунга мослаб амалга оширамиз, – деди Президент.

Давлат раҳбари таълим ва фанни ривожлантиришнинг 2025 йилгача мўлжалланган давлат дастури асосида ўтказиладиган ислоҳотларни қайтадан таҳлил қилиб чиқиш лозимлигига эътибор қаратиб, ушбу муддатгача таълим соҳасига ажратиладиган маблағ олти баравар, фанга ажратиладиган маблағ етти баравар оширилишини айтиб ўтди. Қозоғистоннинг таълим соҳасига ажратиладиган маблағ етишмаслигини, шу сабабли таълим сифати ва мактаб инфратузилмаси ривожланган давлатларникига нисбатан бирмунча оқсаётганлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, ҚР Президенти устоз мақомига эътибор қаратиб, уларни қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятдаги обрўли, таниқли шахсларга айлантириш лозимлигига тўхталди. Шундай қилиб, педагогларга махсус медаль тайинланади. Бугунги кунда таълим, соғликни сақлаш ва ижтимоий соҳада самарали меҳнат қилганларга янги «Халық алғысы» медали берилади.

– Топшириғимга кўра келгуси тўрт йилда устозларга тўланадиган маошни икки бараварга ошириш кўзланган. Бундан ташқари, таълим сифатини таъминлаш жуда муҳим. Педагогик таълимни янгилаш ўқув режаларининг 100 фоиз янгиланишини, IT-ваколатлари, таълимнинг замонавий услублари ва технологиялари бўйича махсус модуль жорий этилишини таъминлаши керак, – деди Давлат раҳбари.

Масофадан ўқитиш таълим соҳасининг янги қирраларини очганлигига тўхталган Президент педагогик билимни янгилашни амалга оширишда дарсликларни 100 фоиз янгилаб, замонга мослаштириш лозимлигига урғу берди.

– Педагогика мутахассисликларига тушишга қўйиладиган талабларни аста-секин кучайтириб бориш зарур. Уларни жозибадор қила бориши учун бўлажак ўқитувчилар стипендиясини 26 минг тенгедан 42 минг тенгегача ошириш керак. Умуман, устозлар махсус университетларда ўқитилиб, тайёрланиши керак, – деди Қ. Тўқаев.

Давлат раҳбари коронавирус пандемиясининг бутун жаҳондаги соғликни сақлаш тизими учун, чин маънода, оғир синов бўлганлигини айтиб, бу аҳвол Қозоғистонда касбий шифокорларнинг танқис эканлигини аниқ англатганини маълум қилди. Бунга иш ҳақининг камлиги, мутахассиснинг фаол эмаслиги, шифокор ҳуқуқининг ҳимоя қилинмаётганлиги сабаблигини таъкидлади.

Турли соҳа мутахассислари ичида энг паст маошни шифокорлар олади. Ҳукуматга жорий йилдан бошлаб шифокорлар иш ҳақини босқичма-босқич оширишни топшираман. Уларнинг ойлиги иқтисодиётдаги ўртача маошдан икки ярим баравар кўп бўлиши керак. Бу кўрсаткичга 2023 йилгача эришишимиз лозим, – деб таъкидлади ҚР Пезиденти.

«Егемен Қазақстан», 2020-05-29, 22:53 450
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.