26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўмирзақ ШЎКЕЕВ: ''Карантин талаблари қатъий сақланиши шарт''

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев Туркистон шаҳридаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини текширди. Қурувчилар билан учрашиб, санитария талабларининг сақланиши масалаларини муҳокама қилди.

– Минтақадаги коронавирус инфекциясига доир кўрсаткичлар қувонарли эмас. Вилоят ҳудудида карантин ҳамда чеклов тадбирлари коронавирус иллатининг эпидемиологик аҳволи барқарорлашгунча сақланади. Шунга кўра, барча туман, шаҳар ҳокимлари, бошқармалар раҳбарлари ва тегишли давлат органлари чеклов ишларига мувофиқ иш олиб боришлари керак. Карантин талаблари қатъий сақланиши шарт. Қурилиш соҳасида эҳтиёт чоралари ва интизомни кучайтириш керак, – деди вилоят ҳокими.

Шаҳардаги “Мажмуавий истироҳат боғи”да ободонлаштириш ишлари тугай деб қолди. Фаввора қурилиши ва умумий суғориш тизими тўлиқ битди. Бугунги кунда ташқи суғориш тизимларининг қурилиши, дарахтларни оқлаш, майса тўшаш, шунингдек, пиёдалар йўлаги, карвон йўллари ҳамда канал ишлари охирлаяпти. Истироҳат боғида ҳовузлар қурилиб, чироқлар қўйилган. Ранг-баранг гуллар ва қимматбаҳо дарахт турлари ўтқазилган.

“Ҳазрат Султон” қўриқхона-музейи ҳудудини ободонлаштириш ишлари 4 босқичга бўлинган. Музей ҳудудида ер текисланиб, канализация тизимини юритиш ишлари олиб борилмоқда. Фаввора майдонига цемент қуйиш ишлари ҳам авжида. Қурилиш майдонига 82 ишчи сафарбар қилинган.

Тўнғич Президент истироҳат боғида канализация ҳамда электр тизимлари тўлиқ якунланди. Ер текисланиб, ёритиш тармоғи юритилиб, ташқи сув тизими билан тўлиқ таъминланди. Истироҳат боғи ҳудудида 2000дан зиёд дарахт турлари экилган.

2020-06-11, 03:11 428
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.