26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ворисдошлик ва тараққиётнинг бир йили

Инаугурация маросими ўтиб, Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти хизматига расмий равишда киришганига бир йил тўлди.

Ўтган йили 9 июнь куни ўтган сайловларда сайловчиларнинг 70 фоиздан зиёди Қасим-Жўмарт Тўқаевга овоз берган эди. Шундай қилиб, бир йил муқаддам Қозоғистон халқи Элбоши сиёсатининг ворисдошлигига ва элимизнинг янада тараққий этишига йўл очиб берди. 

Шундан бери атиги бир йил ўтган бўлишига қарамай, бўлиб ўтган воқеаларнинг бисёрлиги ва амалга оширилган ишларнинг қамровига қараб, уларнинг кўп йилларга татигулик эканига амин бўламиз. 

Давлат раҳбарининг стратегик режаси ва сайловолди дастурининг бажарилишига ҳам кундалик ҳаётимизда гувоҳ бўлмоқдамиз. 

Қозоғистон ташқи сиёсатидаги янги жиҳатлар, ички сиёсатда – халқ манфаатларини устувор кўришга ва фуқаролар эркинлигини таъминлашга; ташқи сиёсатда – иноқ қўшничилик ва ўзаро ишонч асосида манфаатли шерикчиликка йўналтирилганига ҳам гувоҳ бўляпмиз.

Йил давомида амалга оширилган барча ҳаракатлар, қилинган ишлар, чиқарилган меъёрий ҳужжатлар, қайсидир маънода, шу икки йўналишни амалга оширишга хизмат қилади.

Авваламбор, давлатчилик сиёсатида мисли кўрилмаган, ҳатто жаҳон миқёсида ҳам янгилик бўлган халқ билан мулоқот тизими яратилди. Давлат қурилишидаги ўзгаришлар айнан шу мезон асосида амалга оширилмоқда. Яъни давлатнинг халқ олдида ҳисобдорлиги ва унинг манфаатлари йўлида хизмат қилиши. 

«Бир йил аввал давлат арбоби, глобал сиёсатчи Н. Назарбаевдан давлат раҳбарлигини қабул қилиб олиш шарафи буюрди. Давлатимиз асосчиси – Элбоши стратегиясининг изчиллигини таъминлаш учун кўп ишлар қилинди. Мамлакатни модернизация қилиш бўйича ислоҳотлар давом эттирилади», деб ёзди Президент ўзининг Twitterдаги саҳифасида.

Бу ҳақда батафсил Акоrda.kz сайтида ўқий оласиз, 2020-06-13, 03:33 393
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.