26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эзгу ишлар эътирофи

Туркистонлик ёшлар Элбоши “Ташаккурномаси” билан тақдирланди

Пандемия пайтида ижтимоий ёрдамни ташкил этишда фаол бўлган бир гуруҳ туркистонлик волонтёрлар Элбоши “Ташаккурномаси” билан тақдирланди. Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Ў. Шўкеев қатнашиб, мукофотларни шахсан ўзи топширди.

Мамлакат бош партияси ташкилотчилигида уюштирилган “Биз биргамиз” акцияси вилоятда юқорида даражада ўтмоқда. Бу хайрли ишни амалга оширишда саъй-ҳаракатини аямаётган фаол ёшлар “Волонтёрлар йили” муносабати билан янада фаоллашди. 

Туркистон вилояти Jas Otan  ёшлар қанотининг 138 кўнгиллиси Элбоши томонидан эътироф этилиб, мукофотга  сазовор бўлди. Тантанада вилоят “Ёшлар имкониятлар маркази” директори А. Ўмиртай ҳам ёшлар номидан вилоят ҳокимига волонтёрларнинг рамзий бош кийимини топширди. 

Шуни таъкидлаш жоизки, вилоятдаги 40 мингдан зиёд кам таъминланган муҳтож оилаларга ёрдам бериш учун 600дан ортиқ кўнгилли қатнашган.

Коронавирусга қарши курашни кучайтириш мақсадида Элбоши ташаббуси билан “Биз биргамиз!” республика жамғармаси тузилган эди.  

Ушбу жамғарма ёрдамида 470 мингдан зиёд оила 50 минг тенгедан пул олди.Вилоятимизда 40 мингдан зиёд оилага озиқ-овқат, Туркистон ва Кентов шаҳарларидаги 17 мингдан ортиқ хонадонга 50 минг тенгедан берилди.

Пандемиядан сақланиш учун юртимизда тиббий ниқобларнинг 5 миллион донаси бепул тарқатилди. Буларнинг ҳаммасини эгаларига етказиб беришда ёшларнинг меҳнати залворли бўлди. 

Жамғарма ҳисобидан мақтааралликларга 20та уй қуриб берилаётир. “Туркистон” корпоратив ижтимоий жамғармаси ҳам фаолиятини давом эттирмоқда. 

Фаол ёшлар ушбу жамғарма ёрдамида муҳтожларга кўмаклашиб, эзгу ишни давом эттирмоқдалар. Уларга омад ёр бўлсин, яна бир бор мукофот муборак!

Nur Otan партияси вилоят филиалининг матбуот хизмати, 2020-06-20, 05:31 435
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.