26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Касаба уюшмаларнинг хайрия ёрдами

Қозоғистон ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси мақтааралликларга 66 миллион тенгелик хайрия ёрдами кўрсатди.

Мақтаарал туманига Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов, ҚР Касаба уюшмалар федерациясининг раиси Сатибалди Даулеталин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти касаба уюшмалар идорасининг раиси Нусуратулла Пардаев борди.

Икки томоннинг келишуви билан Қозоғистон Республикаси Касаба уюшмалар федерацияси (ҚРКФ) ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалар федерацияси (ЎКФ) томонидан май ойининг бошида Ўзбекистондаги Сардоба сув омборининг бузилиши оқибатида тошқиндан зарар кўрган аҳоли манзиллари фуқароларига хайрия кўмаги кўрсатилди.

Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон делегацияси Ўргебас ва Фирдавсий овулларига бориб, сув офати оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда Дўстиқ, Женис, Жанатурмис аҳоли манзилларидаги сув тошқини туфайли бошпанасиз қолган фуқаролар учун қурилаётган уйларни кўришди.

Шунингдек, икки элнинг касаба уюшма раислари Мирзакентда маҳаллий аҳоли ҳамда сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли манзилларидаги мактаб раҳбарлари билан ҳам учрашди.

ҚР КФ раҳбари Аманжўлов, Мусирепов, Фирдавсий номли ўрта мактаблар ва Нурли йўл аҳоли манзилидаги таълим масканларига 25та ноутбук, 25та парта ва 50та стул, 2та принтер ва биттадан мультимедиявий тахта топширилди.

Сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли манзилларининг 100 нафар фуқаросига ҚР КФга қарашли “Меркі”, ”Көктем”, ”Манкент”, “Жанақорған”, ”Щучинск” санаторийларига йўлланма берилди.

Офатдан азият чеккан туман ўқитувчиларига республика таълим ва фан ходимлари соҳавий касаба уюшмаси томонидан ҳам катта қўлловга эга бўлишди.365та таълим соҳаси касаба уюшма аъзосига моддий ёрдам сифатида 35 минг тенгедан берилди. ҚР Касаба уюшмалар федерациясининг аъзолик уюшмалари 50 млн. тенгелик ёрдам кўрсатди.

Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари умумий қиймати 16 миллион тенгелик гуманитар ёрдам олиб келишди. Яъни, дастлабки эҳтиёж буюмлари, қурилиш материаллари, тўшак-ўрин ва озиқ-овқат ҳам бор.

Вилоят ҳокимиининг матбуот хизмати, 2020-06-20, 05:33 514
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.