26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон шаҳри гуллаб-яшнамоқда

Туркистон вилояти ташкил этилганига 2 йил тўлди. Шу муносабат билан вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев туркистонликларни табриклади ва сўнгги икки йил ичида амалга оширилган ишлар ҳақида гапириб берди.

Вилоят раҳбари ўз нутқида туркий халқлар раҳнамосига айланган Нурсултан Назарбаевнинг 2018 йил 19 июндаги тарихий Фармони Туркистоннинг обод қилинишига алоҳида туртки берганини таъкидлади. Шунингдек, у сўнгги икки йилда Туркистон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти янада ўсаётганини таъкидлади.

– Бундан икки йил аввал июнь ойида Буюк Туркистон заминида катта ўзгариш юз берди. Элбоши шарофати билан Туркистон шаҳри вилоят марказига айланди. Барча туркистонликлар номидан унга узоқ умр ва самимий миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ўз навбатида янги Туркистоннинг юксалишини қўллаб-қувватлаб, унинг ҳар томонлама ривожланишини бевосита назорат қилмоқда. Аслида, бу жуда қисқа вақт. Бироқ, жуда кўп ишлар натижасида Туркистоннинг янги қиёфаси шаклланмоқда, – деди Ўмирзақ Шўкеев.

Вилоят раҳбари таъкидлаганидек, асосий мақсад Туркистонни замонавий, қулай ва шинам шаҳарга айлантиришдир. Ушбу йўналишда «Ғарбий Хитой – Ғарбий Европа» автомагистрали ва темир йўл муқаддас шаҳар орқали ўтади ва йил охирида фойдаланишга топшириладиган халқаро аэропорт шубҳасиз, шаҳарнинг ўсиш салоҳиятини оширади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Туркистонда 175та иншоотни қуриш режалаштирилиб, улардан 102таси йил охирига қадар фойдаланишга топширилади. Шаҳарни сайёҳлик ва таълим маркази сифатида ривожлантириш учун Туризм ва меҳмондўстлик университети очилди, 2019 йилда маънавий ва маданий марказ сифатида ривожлантириш учун 9та ижтимоий иншоот фойдаланишга топширилди, жорий йил 20та иншоот қурилиши якунланади. Янги ташкил этилган ҳудудда ишлаш учун мамлакатимизнинг барча жойларидан мутахассислар келишмоқда ва уларни уй-жой билан таъминлаш – энг муҳим масалалардан бири.

Ўтган йили шаҳарда 1128та оила янги хонадонларга кўчиб ўтди ва бугунги кунда турли молиялаштириш манбалари ҳисобидан 6300та квартирага эга 136та кўп қаватли уйларнинг қурилиши давом этмоқда. Сўнгги 2 йилда Туркистон вилояти иқтисодиётига турли молиялаштириш манбалари йўналтирилди. Биргина Туркистонга тортилган сармоялар ҳажми 160 миллиард тенгедан ошди. Вилоятда қишлоқ хўжалиги, қурилиш, маданият, спорт, сармоя ва бошқа соҳаларда сезиларли ютуқларга эришилди, – деди минтақа раҳбари. Ўмирзақ Естайули муваффақиятлардан ташқари, минтақада бир қатор қийинчиликлар мавжудлигини ҳам яширмади. Жумладан, Арисдаги ўқ-дори омборининг портлаши, Тўлебий ва Мақтаарал туманларида рўй берган тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Ушбу қийинчиликларни биргаликда бартараф этишдаги ёрдами учун вилоят халқига миннатдорлик изҳор этган минтақа раҳбари Туркистон аҳлини тарихнинг янги саҳифасини ёзишга ҳисса қўшишга чақирди.

2020-06-23, 04:35 374
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.