26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дори-дармон танқис бўлмайди

Туркистон вилояти туманларида дори воситаларининг етказилиши ва тегишли муассасаларга тўғри тақсимланиши ҳамда дорихоналарда белгиланган баҳода сотилишини назорат қилиш мақсадида махсус штаб қурилган.

Шу кунларда штаб аъзолари касалхона ва дорихоналарда мониторинг тадбирларини юритмоқда. Буни вилоят бош шифокори Марат Пашимов маълум қилди.– Ҳозирги кунда беморлар ҚР Соғликни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган махсус протокол бўйича даволанмоқда, – деди у. – Ушбу тартиб бўйича хасталарни даволаш учун вилоятимиздаги касалхоналарда 20 кунга етарли дори-дармон захираси бор. Жамғарма ҳафта сайин тўлдириб борилади. Чунончи, ўтган ҳафтада гуманитар ёрдам тариқасида 48 мингта ҳимоя комплекти келтирилди. Сўнг Ўзбекистондан 100 млн. тенгега 1,5 млн. қутидан зиёд пандемияга зарур дори воситалари олиб келинди. Уларнинг барчаси вилоятдаги касалхоналар, шифохона ва дорихоналарга тақсимланди. Бундан ташқари, Алмати вилоятидан 2 тонна дори воситалари келтирилди. Юкларнинг барчаси қатъий назорат остида қабул қилинди ва тақсимланмоқда, – деди М. Пашимов. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-07-18, 04:02 477
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.