26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шифокорларнинг уриниши бесамар кетмади

Туркистонлик шифокорлар пневмониядан ўпкасининг қон томирлари битиб қолган беморни омон олиб қолди

Вилоятимизнинг 34 ёшдаги фуқароси бир ой бурун фарзанд кўриб, кейинчалик пневмония касаллигини юқтирган эди. Вилоят клиника касалхонасида даволаниб, яхши бўлиб қолади. Бироқ, вирусли пневмония оқибатида ўпка томирлари битиб, қон айланмай қолади. Шифокорлар жадал ҳаракат қилиб, беморни омон олиб қолиш учун 90 дақиқа тиним билмайдилар. Юракни аппарат орқали массаж қилишади ва бошқа чораларни кўришгач, аёл омон қолади ва уйига бехавотир қайтади. 

Шифокорларнинг айтишича, клиник назоратлар пневмониядан сўнг қон қуюқлашиши, ўпка ва юрак қон томирларининг битиб қолишини кўрсатмоқда. Шу сабабли, беморларга қонни суюлтирадиган дорилар тавсия қилинмоқда.

– Коронавирус ёки вирусли пневмония билан касалланганларнинг батамом тузалиб кетиши 14 кундан 6 ойгача чўзилади. Қанд диабети, артериявий гипертензия ва бошқа сурункали хасталиклари бор беморларда тузалиш жараёни оддатдагидан узоқроқ давом этади. Бундан ташқари, анча вақтгача бош оғриғи, бош айланиши, ҳолсизлик, тез чарчаш безовта қилади. Вақтида дам олиб, иммунитетни кўтарадиган таомлардан тановул қилиниши керак. Баъзиларнинг нафас олишини тартибга солишга тўғри келса, баъзилар руҳшунос маслаҳатини олишига тўғри келади, – деди Туркистон вилоят клиника касалхонаси бош шифокорининг ўринбосари Қалия Толшибаева.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-07-28, 04:33 610
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.